Май ойида ҳар бир бухгалтерга асқотади:
Норезидент компания буюртмачи билан Ўзбекистон ҳудудида сервис хизматларини кўрсатиш бўйича узоқ муддатли шартнома тузган ва буюртмачи манзили ва хизмат кўрсатиш жойи (Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, ОКМК саноат зонаси) бўйича тузилган шартнома доирасида доимий муассаса орқали фаолият юритади. Биз бир вақтнинг ўзида бошқа буюртмачига (Тошкент вилояти, Пискент тумани) худди шундай хизматларни кўрсата оламизми?
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:
Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қилмоқдамиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
– Агар чет эл юридик шахси битта солиқ органида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган 2 ва ундан ортиқ доимий муассасаларнинг ташкил этилишига олиб келадиган тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бундай доимий муассасалар гуруҳи бўйича жами битта доимий муассаса рўйхатдан ўтказилиши лозим. Мазкур қоида Солиқ кодексининг 36-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида ва шу модданинг 17- қисмида
кўрсатилган қурилиш майдончасини, қурилиш, монтаж ёки бошқа объектни вужудга келтирадиган фаолиятга нисбатан татбиқ этилмайди.
Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Пискент туманларидаги объектлар ҳам битта солиқ органида – Тошкент вилояти ДСБда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Шунга кўра, агар бу қурилиш майдони, қурилиш, монтаж ёки йиғиш объекти ёки улар билан боғлиқ назорат (назорат) фаолияти бўлмаса, башарти улар ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр ичида 183 кундан ортиқ мавжуд бўлса ёки давом этса, чет эл компанияси ушбу объектлар бўйича тадбиркорлик фаолиятини битта рўйхатдан ўтган ДМ орқали амалга ошириши мумкин.
Амалиётда турли вазиятларда норезидентнинг доимий муассасаси ташкил этилганлигини қандай аниқлаш мумкинлигини тавсияларда ҳам ўқинг:
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()