Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсациядан зарарни ушлаб қолиш мумкинми

preview

Ходим вахтага кирган куни ишга келмаган. Уни жуда қийинчилик билан топдик, прогуллар ва бошқа қонунбузарликлар тўғрисида далолатномалар туздик, барча ҳужжатлар асосида ишдан бўшатамиз. Бунда у тилхат олиб берилган моддий бойликларни топширмаган. Ишга келмаганлик учун ишдан бўшатишда ушбу моддий бойликларнинг қийматини якуний ҳисоб-китобдан қандай қилиб тўғри ушлаб қолиш мумкин? Ходимнинг ёзма розилиги бўлмаса, фойдаланилмаган таътил учун пул компенсациясидан зарар суммасини ушлаб қолишга йўл қўйиладими?»

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Мутахассисларга ўз саволингизни беринг ва «Жавоб берамиз!» хизматининг тўлиқ жавоблар базасидан фойдаланинг – бунинг учун Buxgalter Proга киришни расмийлаштиринг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха олиш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

– Иш ҳақидан ушлаб қолишлар умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин .

Ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар зарар миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса, ушлаб қолиш амалга оширилади .

Эътибор беринг

Иш берувчига етказилган зарарнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган суммасини айбдор ходимдан ундириш иш берувчининг зарар аниқланган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай қабул қилинган буйруғи бўйича амалга оширилади.

Агар зарар ундан кўп бўлса ёки зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтган бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилади .

 

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация, агар таътилдан фойдаланилмаган бўлса, меҳнат шартномаси бекор қилинганда кафолатланган тўлов ҳисобланади. Ходимнинг ёзма розилигисиз ундан зарар суммасини бир томонлама ушлаб қолиш мумкин эмас .

Мазкур ҳолатда ходим ишда бўлмаганлиги сабабли, зарарни қоплаш учун судга мурожаат қилиш керак .

 

Шу билан бирга, зарар миқдорини аниқлашда нозик жиҳатлар бўлиши мумкин. Бу масала тавсияларда батафсил тушунтирилган:

 

 

Ходимлар билан ҳисоб-китоблар Ходимлар билан ҳисоб-китоблар Ходимлар билан ҳисоб-китоблар /uz/publish/doc/text215150_foydalanilmagan_mehnat_tatili_uchun_kompensaciyadan_zararni_ushlab_qolish_mumkinmi