266-сон ВМҚ бўйича қайта ишланган маҳсулотларга божхона божи қандай ҳисобланади

preview

2027 йил 1 мартга қадар қайта ишланган тайёр маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришда товарларнинг божхона қийматини аниқлаш ва божхона тўловларини ҳисоблашнинг янги тартиби тажриба тариқасида амал қилади. Бу хусусда – 21.05.2026 йилдаги 266-сон ВМҚ қабул қилинди.

Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Янги Низомга кўра, қайта ишлаш учун олиб кирилган хомашё ва материалларга, уларнинг келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, импорт божи солинади. Қайта ишланган маҳсулотларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилади.

Бунда махсус идоралараро комиссия томонидан уларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва материалларни олиб киришда ундириладиган божхона божи тайёр маҳсулотга нисбатан божхона божидан ортиқ бўлган товарлар рўйхати шакллантирилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар ўз таклифларини Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги орқали ҳам юборишлари мумкин. Кўриб чиқилаётган товарлар учун Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватлари ёки ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари мавжуд бўлиши, қайта ишлаш стандартлари, ҳисоб-китоблар ва технологик жараёнлар ТИА билан асосланган бўлиши керак.

Комиссия тақдим этилган таклифларни 15 иш куни ичида кўриб чиқади. Уларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва материалларни олиб киришда божхона божи тайёр маҳсулотга нисбатан божхона божидан ошадиган товарлар рўйхати ҳар ойнинг 5-санасига қадар тасдиқланади.

Масалан, битта ёруғлик диодли лампани тўғридан-тўғри импорт қилишда ва уни ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни импорт қилишда импорт божхона божи қуйидагича ҳисобланади (ставкалар ва қийматлар фаразий):

1) тайёр LED лампани тўғридан-тўғри импорт қилишда:

– божхона қиймати – 2 АҚШ доллари/дона;

– божхона божи ставкаси – 5%.

Импорт божхона божининг ҳисоб-китоби: 2 × 5% = 0,10 АҚШ доллари;

2) LED лампани ишлаб чиқариш учун компонентлар импорт қилишда: 

а)  LED чип/модули:

– божхона қиймати – 0,80 АҚШ доллари;

– божхона божи ставкаси – 10%.

Импорт божхона божининг ҳисоб-китоби: 0,80 АҚШ доллари × 10% = 0,08 АҚШ доллари;

б) Драйвер (электрон блок):

– божхона қиймати – 0,50 АҚШ доллари;

– божхона божи ставкаси – 10%.

Импорт божхона божининг ҳисоб-китоби: 0,50 × 10% = 0,05 АҚШ доллари;

в) корпус/радиатор:

– божхона қиймати – 0,40 АҚШ доллари;

– божхона божи ставкаси –15%.

Импорт божхона божининг ҳисоб-китоби: 0,40 × 15% = 0,06 АҚШ доллари;

г) колба-диффузор

– божхона қиймати – 0,20 АҚШ доллари;

– божхона божи ставкаси – 15%.

Импорт божхона божининг ҳисоб-китоби: 0,20 × 15% = 0,03 АҚШ доллари.

Импорт қилинадиган компонентлар учун божхона божининг умумий суммаси –  0,22 АҚШ доллари;

3) Солиштириш (натижа):

– тайёр маҳсулот импортига божхона божи– 0,10 АҚШ доллари;

– компонентларни импорт қилиш учун божхона божининг умумий суммаси – 0,22 АҚШ доллари;

– фарқи – 0,12 АҚШ доллари.

Ушбу мисолда LED лампани ишлаб чиқариш учун компонентларни олиб киришда ундириладиган импорт божи суммаси тайёр маҳсулотни тўғридан-тўғри олиб киришда ундириладиган бож суммасидан юқори.

 

Божхона божини ҳисоблаш тартиби

Қайта ишлаш мақсадида хомашё ва материалларни олиб кириш учун божхона божи тайёр маҳсулот божхона ҳудудида эркин муомалага чиқарилганда ҳисобланади ва ундан ундирилади.

Импорт божхона божи қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

B = C × D

бунда:

  • В – ҳисобланиши лозим бўлган божхона божи суммаси;
  • C – олиб кирилаётган хомашё ёки материалларнинг божхона қиймати (шартнома валютасида);
  • D – қайта ишланган тайёр маҳсулотга божхона божи ставкаси (%).

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text215239_266-son_vmq_buyicha_qayta_ishlangan_mahsulotlarga_bojhona_boji_qanday_hisoblanadi