Солиқчилар бозорлар ва савдо комплексларини қандай назорат қилади

preview

Ҳукумат Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридаги 300 дан ортиқ бозор ва савдо комплексларини рақамлаштиришни бошламоқда. Ушбу чора-тадбирлар яширин савдо ва коррупцияга қарши курашиш, расмий савдо тушумларини кўпайтириш, ёнғин хавфсизлиги ва тартибни таъминлашга қаратилган.

2.07.2026 йилдаги янги 358-сон ВМҚ ҳақида батафсил маълумотни buxgalter.uz шарҳида топишингиз мумкин.

 

Солиқ қўмитасининг «Soliq» тизимлари мажмуасига интеграциялашган «E-bozor» ягона рақамли платформаси жорий этилмоқда:

  • 2026 йил 1 октябргача тест синовлари;
  • 2027 йил 1 мартга қадар барча функцияларни тўлиқ ишга тушириш.

Платформа оператори этиб Солиқ қўмитаси белгиланди.

Ҳар бир бозор ва савдо комплексига солиқчилар бириктирилади. Улар «E-bozor» платформасида акс эттирилган кунлик тушумнинг ҳаққонийлигини жойларда доимий мониторинг қилиб боради. Уларнинг иш самарадорлиги ҳар куни таҳлил қилиб борилади.

Икки ой муддатда бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида жойлашган савдо шохобчалари ва жойларини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш режалаштирилган ва барча маълумотлар тизимга киритилиши керак.

Бозорлар ва уларга туташ ҳудудлардаги автотураргоҳлар хизматлари учун тўловларни ягона QR-код орқали амалга ошириш имконияти таъминланиши лозим. Бундан ташқари, савдо ёки хизмат кўрсатувчи барча тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКТ билан жиҳозланиши ёки онлайн тўловларни қабул қилиш учун QR-кодли ёрлиқларни ўрнатиши керак.

358-сонли ВМҚ сайёр солиқ текширувини ўтказиш асослари рўйхатини – Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 57-бандини ҳам кенгайтиради (07.01.2021 й. ВМҚга 2-илова). Энди солиқ органлари жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётганлигини аниқласа, бундай текширувни тайинлаши мумкин бўлади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text216043_soliqchilar_bozorlar_va_savdo_komplekslarini_qanday_nazorat_qiladi