Якшанба таътил пули миқдорига қандай таъсир кўрсатади

preview

Корхона ходимлари ҳафтада бир неча кунга меҳнат таътили олади. Масалан, душанбадан пайшанбагача ёки пайшанбадан якшанбагача 4 календарь кун.

1. 4 календарь кунга душанбадан пайшанбагача ёки пайшанбадан якшанбагача таътил берилганда таътил пули миқдорида фарқ борми?

2. Агар бу 4 кунлик фойдаланилмаган таътил учун компенсация бўлса-чи?

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди (ACCA DipIFR, CAP сертификатларига эга):

Янги тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади

 

– Якшанбани ҳисобга олган ҳолда 4 кунга таътилга чиқилганда, таътил пули камроқ миқдорда тўланади.

1. Йиллик меҳнат таътили календарь кунларда берилади. Меҳнат таътилида бўлган вақт учун ходимга ўртача иш ҳақи тўланади. Бунда якшанба таътил давомийлигига қўшилади, лекин ҳақ тўланмайди  .

Шу муносабат билан:

  • душанбадан пайшанбагача (масалан, 2026 йил 22 июндан 25 июнгача) 4 календарь кунга берилган таътилга тўлиқ ҳақ тўланади;
  • пайшанбадан якшанбагача бўлган 4 календарь кунга берилган таътилга (масалан, 2026 йил 25 июндан 28 июнгача) 3 кун миқдорида ҳақ тўланади, якшанба куни учун ҳақ тўланмайди.

Шунга кўра, якшанбани ҳисобга олган ҳолда 4 кунга таътилга чиқилганда, таътил пули камроқ миқдорда тўланади.

 

Тўлиқ жавобни «Жавоб берамиз» хизматининг савол-жавоблар базасидан ўқинг > > >

Эътибор беринг

Buxgalter Pro га кириш имконияти билан сиз қуйидагиларга эга бўласиз:

– «Жавоб берамиз» хизмати савол-жавобларининг бутун базасидан фойдаланиш имконияти;

– вазиятингиз бўйича мутахассислардан жавоб олиш имконияти;

– Norma Ўқув маркази курсларида вебинарлар ва чегирмалардан фойдаланиш имконияти.

 

Buxgalter Pro нима > > >

Бонус дастури ҳақида батафсил > > >

Синов рухсатномасини расмийлаштириш > > >

 

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш, компенсация ва бошқа тўловлар Меҳнатга ҳақ тўлаш, компенсация ва бошқа тўловлар Меҳнатга ҳақ тўлаш, компенсация ва бошқа тўловлар /uz/publish/doc/text216098_yakshanba_tatil_puli_miqdoriga_qanday_tasir_kursatadi