Кадрлар ҳисоби
Материал санаси 27.07.2026
Ходим чет элга хизмат сафарига юборилади. Хизмат сафари даври иш ва дам олиш кунларини ўз ичига олади. Хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқда ходим хизмат сафари даврида дам олиш кунларида нималар қилиши кераклигини кўрсатиш зарурми (ходим меҳнат вазифаларини бажаришга жалб этилмайди; бошқа дам олиш куни берилади; дам олиш кунларида ишлаганлик учун компенсация тўланади)? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди: ... 

Материал санаси 10.07.2026
Корхона ходимлари ҳафтада бир неча кунга меҳнат таътили олади. Масалан, душанбадан пайшанбагача ёки пайшанбадан якшанбагача 4 календарь кун. 1. 4 календарь кунга душанбадан пайшанбагача ёки пайшанбадан якшанбагача таътил берилганда таътил пули миқдорида фарқ борми? 2. Агар бу 4 кунлик фойдаланилмаган таътил учун компенсация бўлса-чи? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди (ACCA DipIFR, CAP сертификатларига эга): ... 

Материал санаси 21.01.2025
«Мен МЧЖнинг таъсисчисиман. Корхонамнинг директори ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда, қариндошлари яшайдиган Нукусга тез-тез хизмат сафарига бормоқда. Бунда у харажатларни ташкилот ҳисобидан хизмат сафари харажатлари сифатида қоплаяпти. Мен таъсисчи сифатида директордан асоссиз хизмат сафарлари туфайли етказилган моддий зарарни ундириб олишга ҳақлиманми?» Саволга «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари жавоб беришди: ... 

Материал санаси 12.12.2024
«Корхона ходими касал бўлиб, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган. Унинг биринчи никоҳидан боласи бор, унга алимент тўлайди. Ҳозирги никоҳда ҳам икки фарзанди бор. Ушбу ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қанча миқдорда тўланади?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 18.11.2024
«Илгари бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботни меҳнат биржасига ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай топшириш талаби мавжуд эди. Лекин бу талаб жорий йилнинг 22 сентябридан ўз кучини йўқотди. Корхона меҳнат биржасига бўш иш ўринлари тўғрисида ҳисобот топширишга мажбурми?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Нурали НУРМУҲАМЕДОВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.08.2024
«ҚҚС тўловчи корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаради. У бошқа юридик шахсдан тўқимачилик маҳсулотларини (ҚҚС билан) сотиб олган. Ушбу товар ходимларга иш ҳақи бўйича қарзни натура шаклида тўлаш учун сотиб олинган. Етказиб берувчи томонидан кўрсатилган ҚҚС ҳисобга олинган. Ходимларга иш ҳақи бўйича қарзни натура шаклида тўлаш учун бериладиган тўқимачилик маҳсулотлари қиймати ҚҚСга тортиладими?» Саволга махсус buxgalter.uz учун «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА изоҳ берди: ...