Ташқи савдо шартномалари бўйича валютадан фойдаланиш қоидалари қандай ўзгарди

preview

Марказий банк ташқи савдо шартномалари бўйича махсус валюта ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланиш қоидаларини ўзгартирди. Энди ташқи савдо шартномаси бўйича режалар ўзгарган бўлса, ортиқча валюта операцияларини амалга ошириш талаб этилмайди. Батафсил – buxgalter.uz сайтида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 28-бандига ўзгартиришлар киритилди (Марказий банк Бошқарувининг қарори, 16.07.2026 й АВ  руйхат рақами 3281-6.).

 

Нима ўзгарди

Шу пайтгача ички валюта бозорида сотиб олинган ва махсус валюта ҳисобварағига ўтказилган маблағлардан фақат буюртманомада кўрсатилган мақсадларга, масалан, муайян ташқи савдо шартномасини бажариш учун фойдаланиш мумкин эди. Агар валютани бошқа шартнома бўйича ҳисоб-китобларга йўналтириш зарурати туғилса, аввал валютани банкка сотишга, кейин эса уни янги шартнома учун қайтадан сотиб олишга тўғри келарди. Энди бу чеклов олиб ташланди.

Қоидаларнинг янги таҳрирдаги 28-бандига кўра, махсус валюта ҳисобварағидаги маблағлардан фойдаланиш мақсадини ўзгартириш мумкин. Бунинг учун мижоз хизмат кўрсатувчи банкка бошқа жорий халқаро валюта операциясини ўтказиш учун қўшимча топшириқнома тақдим этиши кифоя.

Ўзгариш 2026 йил 17 июлдан кучга кирди.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text216257_tashqi_savdo_shartnomalari_buyicha_valyutadan_foydalanish_qoidalari_qanday_uzgardi