ҚҚСнинг «ноль» ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати янгиланди

preview

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг қарори (21.07.2026 й. АВ рўйхат рақами 3905-сон) билан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва ҚҚСнинг «ноль» ставкаси бўйича солиқ солинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди.

Янги рўйхатни buxgalter.uz сайтида юклаб олиш мумкин:

Муҳим янгиликларни бизнинг Телеграм-каналимизда кузатиб бориш қулай.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

2026 йил 17 май ҳолатига кўра рўйхат 518 та позициядан иборат эди. Янги рўйхатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари сони амалда ўзгармади – рўйхатдан 2 та такрорланувчи позиция чиқариб ташланди.

Рўйхат расмий эълон қилинган кундан –2026 йил 22 июлдан эътиборан кучга киради.

Асл нусхасини юклаб олиш (давлат тилида)

Таржимани юклаб олиш (рус тилида) 

Эслатиб ўтамиз, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) реализация қилишга ҚҚСнинг «ноль» ставкаси бўйича солиқ солинади  . Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади ҳамда Солиқ қўмитасининг расмий сайтидаги очиқ маълумотлар бўлимига жойлаштирилади.

ҚҚС суммалари 3 кунлик муддатда автоматик тарзда қоплаб берилади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text216331_qqsning_nol_stavkasi_qullaniladigan_qishloq_hujaligi_mahsulotlari_ruyhati_yangilandi