Лизинг компаниялари учун қандай янги талаблар жорий этилиши режалаштирилмоқда

preview

Regulation.adliya.uz порталида «Лизинг хизматлари кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш»га қаратилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди (лойиҳа ID: 10115). Лизинг компанияларининг молиявий барқарорлиги устидан назоратни кучайтириш, йиллик аудитни жорий этиш, фуқаролар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун лизинг хизматлари бозорини очиш режалаштирилмоқда.

Муҳокамада 2026 йил 6 августгача иштирок этиш мумкин.

Лойиҳа мазмуни ҳақида батафсил – buxgalter.uz шарҳида.

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха олиш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Капиталнинг қатъий чегаралари

Қуйидаги талабларни белгилаш режалаштирилган:

  • устав капитали фақат сўмда ва фақат таъсисчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан шакллантирилади. Кредит, қарз, гаров ёки бошқа маблағлардан фойдаланиш тақиқланади;
  • лизинг компанияси камида 2 млрд сўмга   (2027 йил 1 апрелдан) ва 3 млрд сўм (2029 йил 1 январдан бошлаб) эга бўлиши керак.

Лизинг компаниялари ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиладиган ташкилотлар рўйхатига киритилади.

 

Давлат назорати ва хабардор қилиш тартиби

Лизинг хизматларини кўрсатиш фаолиятини бошлаш ёки тўхтатиш учун хабардор қилиш тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда. Огоҳлантирмасдан ишлаш тақиқланади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ягона тартибга солувчи – назорат бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лизинг компаниялари реестрини юритади, активларни баҳолаш талабларини белгилайди, ҳужжатларни талаб қилади, текширувлар ўтказади ҳамда фоиз ставкалари ва тўловларнинг чекланган миқдорларини белгилайди. Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда ишларни чора кўриш учун ваколатли органга юборади.

 

Истеъмол лизингини жорий этиш

Илгари лизинг асосан бизнес учун восита сифатида қаралар эди. Энди бу механизм аҳолининг кенг қатламлари учун мослаштирилди.

Лойиҳага кўра:

  • жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар лизинг олувчи бўлиши мумкин. Илгаригидек фақат юридик шахс лизинг берувчи бўлиши мумкин;
  • мол-мулкни фақат жисмоний шахсларга шахсий, оилавий ёки маиший эҳтиёжлар учун (бизнес учун эмас) беришга мўлжалланган «истеъмол лизинги» жорий этилади. Лизинг компаниялари фоиз ставкалари, тўлов жадваллари ва муддатлари кўрсатилган очиқ қоидаларни эълон қилишлари шарт;
  • шартноманинг фуқаронинг ҳуқуқларини камситувчи ёки унга қонунда назарда тутилмаган қўшимча мажбуриятларни юкловчи ҳар қандай шартлари ҳақиқий эмас деб топилади. Бундай шартлардан кўрилган зарар қопланиши лозим.

 

Бухгалтерия ҳисоби

Лойиҳада мол-мулкнинг баланс бўйича мансублиги аниқланади:

умумий қоидага кўра, мол-мулк лизинг олувчининг балансида бўлади. Истисно: агар мижоз жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлса, объект албатта лизинг компанияси балансида ҳисобга олинади.

Жисмоний шахслар ва ЯТТ билан тузиладиган шартномаларда энди объектнинг ҳуқуқий мақоми, ундан фойдаланиш шартлари, шунингдек амортизацияни ҳисоблаш учун масъул томон кўрсатилиши керак бўлади. Фуқаролар учун намунавий шартнома яратиш назарда тутилмоқда.

 

Ортиқча тўловлардан ҳимоя

Шунингдек, таклиф этилаётган нормаларга кўра, мижоз объектни сотиб олишда ортиқча тўловлардан ҳимояланади: агар шартнома муддати тугагандан сўнг мол-мулкнинг белгиланган сотиб олиш нархи унинг жорий бозор қийматидан юқори бўлса, мижоз ушбу нархни қайта кўриб чиқишни талаб қилиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлади;

 

Қонун лойиҳаси 2026 йил 6 августгача муҳокама қилинади.

 

Лизинг ҳисобини ишончли ва қонунчилик талабларига мувофиқ юритиш учун Buxgalter Pro тавсияларини ўқиб чиқинг.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text216338_lizing_kompaniyalari_uchun_qanday_yangi_talablar_joriy_etilishi_rejalashtirilmoqda