ҚҚС ва божхона божини тўламасдан олиб кириладиган асбоб-ускуналар рўйхати тўлдирилди

preview

Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик ускуналар импорти Вазирлар Маҳкамаси томонидан   тасдиқланадиган рўйхат  бўйича ҚҚС ва божхона божи тўлашдан озод этилади. Рўйхат 20.07.2026 йилдаги 393-сон ВМҚга мувофиқ тўлдирилди:

Янгиликларни тезкор ўқиш учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Янги технологик асбоб-ускуналар деганда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида бевосита иштирок этувчи, ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 3 йилдан кўп бўлмаган машиналар, аппаратлар, қурилмалар, механизмлар тушунилади.

Имтиёзли ускуналар рўйхати яна бир позиция билан тўлдирилди:

ТИФ ТН коди 9019 10 90 09 – Физиотерапия учун тиббий аппаратлар (юришга ўргатиш ва баҳолаш тизими зарур қурилмалар билан).

Қўшимча 2026 йил 21 июлдан кучга киради.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text216355_qqs_va_bojhona_bojini_tulamasdan_olib_kiriladigan_asbob-uskunalar_ruyhati_tuldirildi