Янги шакл – соддалаштирилган тартибда ҚҚС ҳисоб-китоби очилди

preview

My.soliq.uz порталида 2026 йил 1 июлдан бошлаб қўлланиладиган соддалаштирилган тартибда Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг янги шакли (коди 10005_11) мавжуд.

Батафсил – buxgalter.uz сайтида.

«Соддалаштирилган ҚҚС» ҳисоб-китоби (215) 3 та иловани ўз ичига олади:

  • 1-илова – «Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар»;
  • 2-илова – «Электрон ҳисобварақ-фактуралар реестри»;
  • 3-илова – «Йил бошидан товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар».

1-иловада «Қиймати» устунидаги мовий рангли катаклар маълумотларни қўлда киритиш учун мўлжалланган. Уларга қуйидагилар киради:

  • 0105-сатр – «ҚҚС солинадиган бошқа товарларни (хизматларни) реализация қилиш ва улардан олинган даромадлар»;
  • 0106-сатр – «Солиқ базасига киритилган акциз солиғи суммаси»;
  • 0112-сатр – «Трансферт нархни белгилашни қўллаш натижасида олинмай қолган даромад суммаси».

 

Сариқ ранг билан белгиланган катаклар автоматик равишда тўлдирилади.

Соддалаштирилган ҚҚСни тўлаш учун 215-код қўлланилади:

 

Buxgalter Pro тавсияси

«Соддалаштирилган» ҚҚСга ўтишдан фойда Сиз нимани тежашингиз ва нимани йўқотишингиз ўртасидаги нисбатга боғлиқдир. «Соддалаштирилган» ҚҚС танланганда корхона нимага эга бўлиши ва нимадан воз кечиши ҳақида – «Соддалаштирилган» ҚҚСга ўтиш корхона учун фойдали эканлигини қандай аниқлаш мумкин» тавсиясида.

«Етказиб берувчи «соддалаштирилган» ҚҚС тўлашга ўтса, харидор нималарга эътибор бериши керак» тавсиясида етказиб берувчининг умумбелгиланган ҚҚСдан (12 фоизлик) «соддалаштирилган» ҚҚСга (6 фоизлик) ўтишидаги ҳаракатларининг иккита сценарийси кўриб чиқилган.

Синов тариқасида кириш имкониятини олиш

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text216584_yangi_shakl_-_soddalashtirilgan_tartibda_qqs_hisob-kitobi_ochildi