9 ойни хатоларсиз ёпамиз:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони билан ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган солиқ тўловчилар учун фойда солиғининг ноль даражали ставкаси белгиланди. Мазкур имтиёз 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар амал қилади.
Вuxgalter.uz Солиқ қўмтасига мурожаат қилиб, ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлашга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот топшириши ҳақидаги масалага аниқлик киритди.
Эътибор беринг
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Соддалаштирилган ҚҚСга 1 июлдан ўтилган бўлса
9 ойлик учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни топшириш талаб этилмайди.
Агар 1 август ёки 1 сентябрдан ўтилган бўлса
Соддалаштирилган тартибга чоракнинг иккинчи ёки учинчи ойидан бошлаб ўтилган бўлса, 9 ойлик учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш зарур, чунки юридик шахс чоракнинг муайян қисмида умумбелгиланган солиқ солиш тартибида ишлаган. Кўрсаткичлар ўтиш даврига қадар бўлган вақт учун тўлдирилади:
- август ойидан ўтилганда – июль ойи учун;
- сентябрь ойидан ўтилганда – июль ва август ойлари учун.
Бунда фойда солиғининг ноль даражали ставкаси ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби амал қилган давр учун қўлланилади. Мазкур имтиёзни солиқ ҳисоботида акс эттириш учун солиқ тўловчи my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали «Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат» бўлимидан мурожаат юбориши лозим – имтиёз ID 104573.
Агар солиқ тўловчи соддалаштирилган режим шартларига мувофиқ келса, имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи автоматик тарзда тасдиқланади. Шундан сўнг унга доир маълумотлар фойда солиғи ҳисоб-китобининг 6-иловасида акс этади.
Тавсия
«Соддалаштирилган» ҚҚСга ўтилганда мавжуд салбий фарқ суммасини ҳисобдан чиқариш бўйича тавсиялар» мақоласида База данных консультаций и рекомендаций по бухучету и налогам в Узбекистане – ўтиш санасидаги 5 қадам, ТМЗ, узоқ муддатли активлар ва хизматлар учун 4410 ва 6410-ҳисобварақлар бўйича тайёр ўтказмалар, ҳисоб-китобнинг рақамли мисоллари ва бухгалтернинг назорат рўйхати келтирилган.
![]()