ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндан бошлаб корхоналарнинг ўз ҳисобидан амалга оширадиган инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация маблағларини тақсимлаш тартибини белгиловчи қарори лойиҳаси жойлаштирилган. ...
«Didox» электрон ҳужжат айланиши тизимида “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилган ҳолда электрон ишончномаларни яратиш ва имзолаш имконияти назарда тутилган. Электрон ҳужжатни имзоловчи шахсларни идентификациялаш қандай таъминланаётганлиги ҳақида «Venkon Group»нинг бош директори Асқар ИСМОИЛОВ гапириб берди: ...
5 май куни соат 12 дан 14 га қадар «Norma» Профессионал ривожланиш маркази томонидан ташкил этилган DipIFR (rus) курси бўйича биринчи машғулот ўтказилади. Сиз унда бепул иштирок этишингиз – масофавий тизим ишини баҳолашингиз, ўқитувчи Ирина ЗАВАЛИШИНА ва ўқув методикаси билан танишишингиз мумкин. ...
Экспорт-импорт операциялари учун қандай имтиёзлар назарда тутилган? Карантин билан боғлиқ ходимлар билан ҳисоблашишларни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида. ...
Хайрия ишлари билан шуғулланадиган тадбиркорларга қандай имтиёзлар тақдим этилади? Йирик солиқ тўловчи мақоми қандай аниқланади? Карантин даврида ишлар тўхтаб турганлиги сабабли солиқларни қандай тўламаслик мумкин? Квартирани ижарага олиш шартномасини вақтинчалик бекор қилиш ҳақида солиқ органларини қандай хабардор қилиш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг навбатдаги тўплам материалида. ...
29 апрель куни «Norma» ПРМнинг онлайн-платформасида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси “Давлат тадбиркорлик субъектларини қандай қўллаб-қувватламоқда” видеоконференциясини ўтказади (12.00 да – ўзбек тилида, 15.00 да – рус тилида). Агар ёзилишга улгурсангиз, сиз унда иштирок этишингиз мумкин. Иштирок этиш – бепул. ...
ПФ-5978-сон Фармон қабул қилингунига қадар товар олиб кирилган бўлса, ушбу Фармонда назарда тутилган божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкасини қўллаш мумкинми? Карантин даврида божхона божини тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш мумкинми? Паррандачилик ва қурилиш ташкилотлари қандай божхона имтиёзларига эгалар? Карантин даврида ходимнинг синов муддатини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг навбатдаги материаллар тўпламида. ...
Президентнинг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилингач, ХМҲС бўйича мутахассисларга талаб анча ошди . Қандай қилиб ходимларни имтиҳонга тез, тежам билан ва сифатли тайёрлаш мумкин? «Norma» ПРМ bir.uz бухгалтерлар малакасини ва direktor.uz тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини баҳолаш тизимларида муваффақиятли синовдан ўтган онлайн-платформасини таклиф этади. ...
Бошқа шаҳарда ўтказиладиган тендерда қандай иштирок этиш мумкин? Қурилиш материалларини қандай сотиб олиш мумкин? Кун кечиришга маблағи етмаётган жисмоний шахсларга банклар томонидан кўмак кўрсатиладими? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида. ...
Йирик солиқ тўловчи рухсатнома стикерини қандай олиши мумкин? Карантин даврида маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича қандай имтиёзлар тақдим этилади? Корхонада коронавирус аниқланган бўлса, ходимларга нима бўлади? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида. ...
Карантин даврида ходимлар меҳнат таътилига чиққанлиги оқибатида бўш қолган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ташкилот раҳбари томонидан ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун жарима солиниши асослими? ЙҲҚни бузганлик учун маъмурий жарима қандай тўланади? Карантин даврида оилавий нодавлат болалар боғчалари ходимларига иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида. ...
Карантин даврида корхонанинг ҳисобрақамида пул маблағлари тугаган бўлса, Пенсия жамғармасига тўловлар қандай тўланади? Озиқ-овқат дўконлари иш тартибида чекловлар мавжудми? Хусусий иссиқхонадан ҳосилни қандай ташиш мумкин? Карантин қоидаларини бузганлик учун автомобилнинг жарима майдончасига жойлаштирилиши қонунийми? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида. ...
Сўм курсининг кескин тушиб кетиши эҳтимоли қандай? Бугунги кунда карго хизматларидан – ишлаб чиқариш учун хом ашё етказиб бериш учун аэропортнинг юк ташиш хизматидан фойдаланиш мумкинми? Қаерга ва кимга мурожаат қилиш керак? Иш берувчи карантин даврида ходимларни навбатчиликка жалб этишга ҳақлими? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида. ...
Республика махсус комиссияси ва Махсус штаб 2020 йил 14 апрелда карантин бўйича янги қарор қабул қилишди. Баъзи чеклов чоралари кучайтирилади, бошқалари – юмшатилади. Бу ҳақда buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг. ...
Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди. ҚҚСни қайтариш тўғрисидаги мурожаатни ДСҚга солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан юбориш лозим. Уни кўриб чиқиш муддати 3 кунгача қисқартирилди. Шунингдек, жараённи тезлаштириш учун мазкур масала бўйича ишчи гуруҳи таркиби ҳам кенгайтирилди. ...
Марказий банк фуқароларга пенсия ва иш ҳақи тўловларини тўлиқ ҳажмда банк карталарига амалга ошириш тўғрисида хабар тарқатди. Мазкур чора коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш мақсадида Республика махсус комиссияси тавсиясига асосан кўрилмоқда. ...