Янгиликлар
Материал санаси 07.04.2022
Маркетплейс орқали сотувлар энди солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг менюсида ва айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Ушбу қурилма қандай тузилганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ... 

Материал санаси 31.03.2022
2022 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги, шу жумладан - солиқ соҳасидаги ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Уларни norma.uz портали умумлаштирди. ... 

Материал санаси 28.03.2022
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори дори воситалари МХИК кодларини янгилади. Энди каталогда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистонда реализация қилишга рухсат этилган барча дори воситалари учун МХИК мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим. ... 

Материал санаси 24.03.2022
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди МВ ва ДСҚнинг қарори, АВ рўйхат рақами 2107-1, 17.03.2022 й.. Нималар ўзгарди? ... 

Материал санаси 17.03.2022
Марказий банк 17 март куни асосий ставкани 14%дан 17%гача оширди. Эслатиб ўтамиз: Марказий банкнинг асосий ставкаси солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича, шунингдек, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлса, фоизли қарз маблағлари бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади. ... 

Материал санаси 15.03.2022
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудлар бўйича 2022 йил учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди. ... 

Материал санаси 10.03.2022
Молия вазирлиги сизни «Молиявий ҳисоботни такомиллаштириш ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг келгуси истиқболлари» онлайн-конференциясида иштирок этишга таклиф этади. Конференция 2022 йил 15 март куни ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. ... 

Материал санаси 28.02.2022
Давстатқўм 1-kb (йиллик) ва 1-fx (йиллик) шакллари бўйича ҳисоботларни топширишнинг сўнгги муддатларини 2022 йил 25 февралдан 4 мартга кўчирди. ... 

Материал санаси 28.02.2022
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бухгалтерия ҳисобини эмас, балки ҳисоботни шакллантириш қоидаларини белгилайди. Бу бухгалтерия ҳисоби тизими уларда қандай шаклланганлигидан қатъи назар, барча мамлакатлар учун уларни универсал қилади. Оқибатда - МҲХСда ҳам мажбурий, ҳам тавсиявий Бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Улар ҳисобот кўрсаткичларини ўз ичига олади, корхона қайси Счётлар режасидан фойдаланиши эса - бу унинг қарори. Асосийси, пировардида счётлардан маълумотлар “Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот” ва “Жами даромад тўғрисида ҳисобот”нинг тегишли сатрларига тушиши лозим. Бундай ёндашувнинг барча ижобий жиҳатларига қарамай, у муаммолар туғдиради, тавсиявий тусдаги намунавий Счётлар режаси мавжуд бўлса, уларни ҳал қилиш осон бўлади. Молия вазирлиги МҲХСга ўтган корхоналар учун намунавий Счётлар режасининг лойиҳасини тайёрлади. У нима учун зарурлигини buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди. ... 

Материал санаси 24.02.2022
Молиявий ҳисобот бўйича халқаро малакага эга бўлишни орзу қиласизми? Биринчи галдаёқ ДипИФРни топширишни хоҳлайсизми? У ҳолда ДипИФР бўйича бепул дарсга жойни банд қилиб қўйинг, сиз унда: 1) имтиҳонга қандай тайёрланиш ва қандай ресурслардан фойдаланишни; 2) имтиҳон қандай ўтказилишини; 3) уни топширишда сизга нималар кафолатли ёрдам беришини билиб оласиз. ... 

Материал санаси 24.02.2022
Молия вазирлиги томонидан МҲХСни қўллайдиган ташкилотларни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун намунавий счётлар режасининг дастлабки лойиҳаси ишлаб чиқилди. ... 

Материал санаси 23.02.2022
21 февраль куни Президент томонидан ПҚ-137-сон қарор имзоланди, унда импорт автомобиллар учун божхона божи ставкалари икки босқичда пасайтирилиши назарда тутилади. ... 

Материал санаси 16.02.2022
Молия вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги Ахборот хабари бундай ҳисоботни топшириш учун муҳим аниқлаштиришларни ўз ичига олади. ... 

Материал санаси 15.02.2022
Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари профессионал ҳамжамиятига мурожаат ... 

Материал санаси 11.02.2022
ДСҚ аҳолига воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) ва олдиндан тўлов (бўнак) асосида товарлар ва хизматларни реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларда 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини олиб ташлади. Ушбу айланмалар ҳисоботларда қандай акс эттирилди ва энди солиқ тўловчилар нима қилишлари даркор? ... 

Материал санаси 10.02.2022
2021 йил октябрь-декабрда онлайн-НКМ ва виртуал кассага штрих-кодлар ва рақамли маркировкани ўқийдиган ва аниқлашни таъминловчи қурилмалар харид қилган тадбиркорлар ПҚ-5252-сон қарорда назарда тутилган имтиёзни қўллашлари мумкин. ... 

Материал санаси 04.02.2022
ДСҚ мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоботларнинг электрон шаклларига ўзгартиришлар киритди. Агар ушбу ўзгартиришлар сизга дахл қилса, ҳисоб-китобларни қайта топширишга тўғри келади. Гап нима ҳақида бормоқда? ... 

Материал санаси 03.02.2022
Солиқ узилиши коэффициенти, ДСҚнинг электрон сервисларидаги турли келишмовчиликлар ва уларни бартараф этувчи йўриқноманинг мавжуд эмаслиги бухгалтерларда тушунмовчиликлар ва эътирозлар уйғотмоқда. Бунга жавобан солиқ идораси томонидан солиқ тўловчиларда юзага келган саволлар бўйича батафсил тушунтириш эълон қилинди. Тушунтириш матни ҳақиқатан ҳам қизиқарли ва вазиятни англаш учун фойдалидир. Уни ўзгартиришларсиз беряпмиз: ... 

Материал санаси 03.02.2022
10 февраль куни CIMA ассоциацияси (Буюк Британия) онлайн-конференцияга таклиф қилади, унда Қозоғистон, Россия, Украина компаниялари ходимлари спикер сифатида иштирок этишади. Улар ўз компанияларида бошқарув ҳисоби инструментларини қандай қўллаганликлари ва қандай натижаларга эришганликларини айтиб беришади, шунингдек саволларга жавоб беришади. ... 

Материал санаси 02.02.2022
“Норма” МЧЖ ҳамкорлари ва мижозлари учун хушхабар: унинг солиқ узилиши коэффициенти “яшил” рангга қадар пасайди. Вазиятни “Налоговые и таможенные вести” ҳафталиги бош муҳаррири Михаил ПЕРПЕР шарҳлайди: ...