Янгиликлар
Материал санаси 24.08.2021
Хушхабар: бухгалтерлар ҳам бироз дам олишлари мумкин! Қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда 1 дан 5 сентябрга қадар давом этадиган Мустақиллик кунини нишонлаш муносабати билан Давстатқўм 5 та ҳисоботларни топшириш муддатларини - 8 сентябрга қадар (8 сентябрь ҳам киради) кўчирди. ... 

Материал санаси 24.08.2021
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (20.08.2021 йилдаги 531-сон ВМҚга 1-илова). Ҳужжат 2021 йил 22 ноябрда кучга киради. ... 

Материал санаси 23.08.2021
Президент Шавкат МИРЗИЁЕВ тадбиркорлар билан учрашувда солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгартиришларни эълон қилди. Энг кўп қизиқиш уйғотадиганларини санаб ўтамиз: ... 

Материал санаси 20.08.2021
0239-07/4-сон СанҚваНга (рўйхат рақами 31, 19.07.2021 й.) киритилган қўшимчада кўрсатилган ташкилот ходимлари вакцина олишдан бош тортганлиги учун ишдан четлаштирилиши мумкин. Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмига киритилган ўзгартиришлар ҳам бундан далолат беради. Буни қандай амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқармаси бошлиғи Александр НАВОТНИЙ ва «Норма» компанияси эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб бердилар: ... 

Материал санаси 19.08.2021
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ва “Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси таҳририяти сизни: “Энг яхши бухгалтер - 2021”, “Энг яхши аудитор - 2021” ва “Энг яхши ички аудитор - 2021” республика танловларида иштирок этишга таклиф қилади. Барча танлов иштирокчиларига муваффақият тилаймиз! Биз сизга ишонамиз ва ҳар бир иштирокчини қўллаб-қувватлаймиз! ... 

Материал санаси 18.08.2021
2021 йил 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди. Тегишли Фармон Президент томонидан 17.08.2021 йилда имзоланди. Бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар 1,1 баробарга оширилди. Иш берувчиларга иш ҳақини МҲЭКМдан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаш тавсия қилинди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 16.08.2021
ДСҚ солиқ тўловчи-юридик шахсларга эътибор қаратдики, 2021 йил 31 июлдан шахсий кабинетларга ҳисоб маълумотларини текшириш ва тасдиқлаш ёки зарур ўзгаришларни киритишни сўраб, огоҳлантириш юборилган. 17 856 респондентдан 114 таси бунга муносабат билдирди. ... 

Материал санаси 13.08.2021
ДСҚ солиқ органларидаги алоҳида бўлинмалар (филиаллар ва ваколатхонлар)ни ҳисобга олиш ва улар томонидан солиқ тўлаш қоидаларига тушунтириш берди. ... 

Материал санаси 12.08.2021
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. ... 

Материал санаси 06.08.2021
Президентнинг “Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (ПҚ-5210-сон, 04.08.2021 й.). Аудиторлик фаолиятини тартибга солишга у қандай янгилик киритиши ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди: ... 

Материал санаси 05.08.2021
Вазирлар Маҳкамаси “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни тасдиқлади (485-сон ВМҚ, 03.08.2021 й.). Ҳужжатга асосан мобиль савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилмоқда. Ҳужжатнинг асосий қоидалари - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 04.08.2021
Давлат хизматлари агентлигининг расмий сайтида давлат реестридан чиқариладиган тадбиркорлик субъектлари рўйхати эълон қилинган. Уларнинг барчаси 3 йилдан ортиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаяпти. Ушбу субъектларнинг таъсисчилари ва раҳбарларида ўз тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш имконияти ҳали ҳам мавжуд. ... 

Материал санаси 03.08.2021
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди (468-сон, 28.07.2021 й.). Таранинг депозит тизими қандай ишлаши ва ким унинг иштирокчиси бўлиши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 29.07.2021
1 августдан қонунчиликка навбатдаги ўзгартиришлар тўплами кучга киради. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 15.07.2021
Диққат! 20, 21 ва 22 июль байрам ва ишланмайдиган кунларга тўғри келади. Шу боис солиқ ҳисоботларининг баъзи шаклларини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш 23 июлга кўчирилади (СК 5-м. 7-8-б.) (СК 86-м. 6-қ.). ... 

Материал санаси 15.07.2021
Молия вазирлиги Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ МҲХС бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб беради. ... 

Материал санаси 08.07.2021
Didox фойдаланувчилари энди бевосита Didox сайти ёки ўзининг 1С дастурида терминаллар ва корпоратив банк карталари мониторингини амалга оширишлари мумкин. ... 

Материал санаси 05.07.2021
1 июлдан бошлаб 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191 га мувофиқ СТИР бериш тўхтатилди, бундан буён солиқ органлари жимоний шахсларни ЖШШИР бўйича таниб оладилар. Бироқ, ДСҚ ахборот тизимларида ЖШШИРга созлаш ҳали тугатилмади. Бундай шароитда қандай ишлаш керак? Бу ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маҳкамасида изоҳ берилди: ... 

Материал санаси 17.06.2021
Молия вазирлигининг ташаббусига асосан 2020 йил сентябрь ойида ўзбек ва рус тилларида “МҲХС асослари” таълим онлайн-платформаси - ifrs.academy ва profimsfo.uz. ишга туширилди. 22 июнда масофадан ўқитишнинг иккинчи поғонаси - “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” бошланади. Ким учун таълим бепул бўлиши ва курснинг иккинчи босқичи юзасидан бошқа тафсилотлар ҳақида buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг: Қуйидагилар таълимнинг иккинчи босқичида иштирок этишлари мумкин: ... 

Материал санаси 14.06.2021
Курьер вазифаларини бажарувчи ходим паспортини ID-картага алмаштирди. Энди қандай қилиб унинг номига электрон ишончнома ёзиб бериш мумкин? Тез орада унда янги электрон рақамли имзо олиш зарурати туғилади, e-imzo.uz шакли эса паспорт маълумотлари ва паспорти билан суратни талаб қилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Комил САЙИДОВ тушунтирди: ...