Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат учун субсидия қандай олинади
24.02.2021йилаги 100-сонли ВМҚга мувофиқ, саёҳат ташкилотчилари Ўзбекистон бўйлаб саёҳат учун (ички туризм) йўл чипталари ва меҳмонхона хизматлари нархининг бир қисмини субсидия ҳисобидан қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун нима қилиш лозимлиги ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.
Субсидия олиш учун Туризм ва спорт вазирлигига ёзма мурожаат қилинг
Бунда:
- аризачининг номи, жойлашган жойи (почта манзили), СТИР ва унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварақ реквизитларини кўрсатинг.
Аризага:
- авиа ва темир йўл чипталари учун тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
- шартномага илова сифатида киритиладиган сайёҳлар шартномалари, ҳисобварақ-фактуралари ва паспорт маълумотларидан иборат рўйхат;
- жойлаштириш ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўловини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома иловасида кўрсатилган туристларнинг паспорт маълумотлари рўйхати билан уларнинг ЭҲФ, онлайн-НКТ ва тўлов терминаллари чеклари, банк тўлов ҳужжатлари);
- тур йўлланмалар нусхаларини илова қилинг.
Эътибор беринг
Сентябрь ойи учун субсидия олишда 15 октябргача тасдиқланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилинг.Манбага қаранг
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Туризмда ҳисоб-китоб қандай олиб борилади;
- Турпакетларга айланмадан солиқ қандай солинади;
- Туристик ташкилотда ҳужжат айланмаси жадвали қандай тузилади ва у бўйича қандай иш олиб борилади;
- Турларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар қачон тан олинади ва улар ҳисоб-китобда қандай акс этади;
- Чартер рейслар ва трансферлар қандай рўйхатга олинади.