Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 04.07.2025
Ўзбекистонда нодавлат таълим хизматлари сифатини ошириш йўлга қўйилган янги чоралар жорий қилинмоқда. Хусусан, олий ўқув юртларига бўлган лицензия ва молиявий талаблар янгиланмоқда, барча ўқув юртлари ўзларининг ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказишга мажбур бўлади. Янги 30.06.2025 йилдаги 403-сон ВМҚ 10 октябрда кучга киради. Бунда таълим ташкилотларини яратишнинг янги қоидалари 1 июлдан қўлланилиши кўрсатилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 04.07.2025
25 сентябрда «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1070 сон Қонун кучга киради. У февралда қабул қилинган «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонун билан биргаликда мижозлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг қандай механизмларини назарда тутади? Банк тугатилганда унинг кредиторлари қандай ҳаракат қилиши керак? Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 04.07.2025
8 июлда «Маҳсулотларнинг умумий хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш тугайди. Ҳужжат ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва дистрибьюторлар учун янги талабларни жорий қилади – мазкур талаблар техник ҳужжатлар, товар ва қадоқдаги ахборот, товарга бўлган йўриқномалар, шикоятларни текшириш ва техник ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни сақлаш муддатлари ва бошқа масалаларга тегишли. Қонунчиларга ҳеч ким ҳеч қандай таклиф ёки шарҳ қолдирмаган. Лекин сиз ҳар қандай ҳолда бизнинг каналимизда – ушбу нашр остида буни қилишингиз мумкин. Қонун лойиҳасининг тафсилотлари – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 02.07.2025
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари 2026 йил 1 январдан бошлаб ўз даромадларидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари бўлади. Шунингдек, улар маълум шартларга мувофиқ келганда бюджетга тўланган ҚҚСнинг 80 фоизини қоплаш имкониятига эга бўлади. Бошқа муҳим ўзгаришлар ҳам бор. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 30.06.2025
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришларнинг асосий йўналишлари -- солиқ ҳужжатларида шахсларни электрон идентификация қилиш усулларини кенгайтириш (ЭРИдан ташқари), сув ресурслари бўйича ҳисоботни автоматлаштириш, ортиқча ундирилган солиқларни ҳисобга олиш тартибларини соддалаштириш, «Маҳалла сервис» ташкилотлари, чарм-пойабзал саноат зоналари ва инфратузилма лойиҳалари учун имтиёзлар. Ўзгартиришларнинг бир қисми сентябрда кучга киради, бир қисми эса аллақачон амал қилмоқда. Батафсил -- buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 27.06.2025
2025 йил июль ойида қонунчиликка навбатдаги ўзгаришлар тўплами кучга киради, шунингдек Тошкент ва Тошкент вилоятида юридик шахслар учун совуқ сув ва канализация хизматлари тарифлари оширилмоқда. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 25.06.2025
2026 йил 1 январдан бошлаб ЖШДС ёки ижтимоий солиқ тўловчилари ва фуқароларнинг яна айрим тоифалари режали стационар тиббий ёрдамни бепул олиш имкониятига эга бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.06.2025 йилдаги 3632-сон буйруғи билан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар бепул даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 24.06.2025
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди. Барча муҳим тафсилотлар ва қайтариш тартиби – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 24.06.2025
ҚҲТБТда 5 июлга қадар Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда. Муҳокама қилинмоқда – бу баландпарвоз тарзда айтилган, чунки изоҳ қолдиришга уринишда тизим кўпинча хато чиқармоқда. Шунинг учун 4 кунлик муҳокама давомида 800 дан ортиқ ўқувчи лойиҳага 0 (3)та таклиф қолдирди холос. Аниқ қандай ўзгаришлар ҳақида гап кетаётгани – buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Материал санаси 24.06.2025
Ўзбекистоннинг 38 туман ва шаҳарида тадбиркорлар «тайпарклар» ва «зиплайнлар» — экстремал туризм мажмуалари ва пўлат арқон бўйлаб тез тушиш аттракционларини қуришга субсидия олишлари мумкин. Бу 2025 йил 19 июндаги 383-сон ВМҚ «Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»даги қарорда назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 20.06.2025
16.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1069-сон Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар солиқ қарздорлигини ҳисобга олиш ва пеня ҳисоблаш, «умидсиз қарздорлик» ва «ҳуқуқий таъсир чоралари» тушунчаларини белгилаш масалаларига тегишли. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 16.06.2025
28 июнгача ҚҲТБТда молиявий санкциялар ва жарималарни қўллаш тартибини, уларга эътироз билдириш тартибини белгилайдиган, шунингдек асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтаришни таъминлайдиган айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. У асоссиз ундиришнинг ҳар календарь куни учун жарима суммасидан фоиз тўлашни назарда тутади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 16.06.2025
Минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя воситалари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш лицензияси берилиши учун давлат божи миқдори белгиланди.12.06.2025 йилдан 362-сон ВМҚ билан лицензия паспорти мувофиқлаштирилмоқда. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 11.06.2025
Қорақалпоғистоннинг Амударё ва Бўзатов туманлари туман коэффициентлари, шунингдек ҳар йилги қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланадиган оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларига эга жойлар рўйхатига киритилди. Бунда мазкур жойлар рўйхати ҳанузгача янги Меҳнат кодекси меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда янгиланмаган. НҲҲ лардаги мос келмасликлар туфайли ҳисоб-китобларда хатога йўл қўймаслик учун buxgalter.uz тушунтиришини ўқинг: ... 

Материал санаси 10.06.2025
7 июндан янгиланган шаклдаги ТИФ ТН жорий этилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати кучга кирди. Янги кодлар 1 июндан қўлланилади: ... 

Материал санаси 28.05.2025
Корпоратив чекларни рўйхатга олиш, ногирон ходимлари бўлган корхоналар учун субсидиялар, ЙҲҚни бузганлик учун жарима баллари тизимини жорий этиш, қурилишда қонунбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, инвестициялар учун яшаш рухсатномасини олиш, МИЗ иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа ўзгаришлар 2025 йил июнь ойида кучга киради. Улар ҳақида buxgalter.uzнинг анъанавий шарҳида батафсил ўқинг: ... 

Материал санаси 26.05.2025
Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори мажбурий рақамли маркировкалаш соҳасидаги қонунбузарликлар учун прогрессив жарима тизимини жорий этади – тўртинчи жаримадан сўнг солиқ тўловчи бир йил давомида ҚҚСни қоплаш ҳуқуқини йўқотади. Шунингдек, у дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларини ва маркировка кодлари билан ишлашнинг айрим жиҳатларини ўзгартиради. Энг муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида қисқача бандлар бўйича: ... 

Материал санаси 22.05.2025
Президентнинг 14.05.2025 йилдаги ПҚ-181-сон қарори билан ТИФ ТН кодларининг янги рўйхати тасдиқланди ва импорт божхона божлари ставкалари янгиланди. Тафсилотлар – шарҳда: ... 

Материал санаси 22.05.2025
Туризм фирмалари ва умумий овқатланиш шохобчаларига ўз хизматларини тарғиб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш Президентнинг 15.05.2025 йилдаги ПФ-87-сон Фармонида назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 20.05.2025
2025 йил 1 июлдан Ўзбекистон корхоналари «болалар миллий контентини» яратиш учун солиқ имтиёзларини олиш имкониятига эга бўладилар. Бу Президентнинг 15.05.2025 йилдаги ПҚ-183-сон қарорида назарда тутилган. Қайси контент ҳақида сўз бораётганлиги ҳақида маълумотлар ва бошқа тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...