Валюта билан ишловчи бухгалтерлар учун янги йўналишлар:
2026 йил 1 январдан кимлар «жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар» тоифасига кириши мумкин
22 ноябрга қадар ҚҲТБТда Жамоат аҳамиятга эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботи ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банкнинг фикрига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб қайси ташкилотлар ушбу тоифага кириши кераклигини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Лойиҳа Президентнинг 2025 йил 15 сентябрдаги «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-282-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Асосий жиҳатлар:
- Активлари миқдори, йиллик тушуми, ходимлар сони ва фаолият тури бўйича муайян мезонларга мос келадиган юридик шахс мақомига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларни ижтимоий аҳамиятга молик ташкилотлар жумласига киритиш таклиф этилди. Улар катта ижтимоий-иқтисодий таъсир кўрсатиши ва манфаатдор томонларнинг кенг доирасига эга бўлиши керак.
Жамоат аҳамитига эга ташкилотлар тоифасига критишнинг мезонлари, бу:
1) қимматли қоғозлари фонд биржасида котировка қилинадиган ва оммавий савдоларга қўйилган ташкилотлар;
2) тижорат банклари ва тўлов тизимлари операторлари;
3) суғурта ташкилотлари;
4) инвестиция фондлари;
5) фонд биржалари;
6) ҳисобот йили якунлари бўйича охирги 3 йилда:
– активларнинг баланс қиймати БҲМнинг 1 млн бараваридан ошса;
– товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилишдан олинган йиллик тушум БҲМнинг 1 млн бараваридан ошади;
– ходимларнинг ўртача йиллик сони 500 кишидан ошади;
* Реестрга киритиш учун бундай ташкилотлар кўриб чиқилаётган йилдан олдинги 3 календарь йил учун солиқ органларига тақдим этилган молиявий ҳисобот кўрсаткичлари асосида аниқланади.
7) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган, «1» ва «6»-бандларда кўрсатилган мезонлардан бирига жавоб берадиган корхоналар.
- Жамоат аҳамиятига молик ташкилотлар қуйидагиларни амалга оширишлари зарур:
– Реестрга киритилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб МҲХСга мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш;
– молиявий ҳисоботни тузиш ва уни кейинги (иккинчи) йил якунида МҲХСга мувофиқ аудиторлик хулосалари билан бирга эълон қилиш.
Қонун ҳужжатларида МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно.
- Ўз бўйсунувида ташкилотларга эга бўлган жамоат аҳамиятига молик ташкилотлар, шунингдек шуъба хўжалик юритувчи субъектлар гуруҳ бўйича консолидациялашган молиявий ҳисоботни ва ўзларининг индивидуал молиявий ҳисоботини тузишлари шарт.
- Жамоат аҳамиятига молик ташкилотлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, молиявий ҳисоботни сўмда тақдим этадилар. Уларнинг чет эл валютасидаги активлари ва мажбуриятлари қиймати Марказий банк курси бўйича сўмга қайта ҳисобланади.
Шунингдек, улар 2027 йил 1 январдан бошлаб «МҲХС бўйича барқарор ривожланиш соҳасида маълумотларни ошкор қилиш стандартлари»ни жорий этади ва 2028 йил охиридан бошлаб молиявий ҳисоботларни ушбу стандартларга мувофиқ ошкор қилади.
- Бундай ташкилотлар реестри махсус ваколатли давлат органи томонидан 2026 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклда юритилади ва ҳар йили 1 июлга қадар Ҳукумат порталининг Ягона платформаси ва Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.
Солиқ қўмитаси, Марказий банк, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан ижтимоий аҳамиятга молик ташкилотларга киритиш мезонларига мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар олинган йил Реестрга киритилган йил ҳисобланади.
- Агар Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари мезонларга жавоб бермаса, улар кейинги йилнинг 1 июлига қадар жамоат аҳамиятига молик ташкилотлар тоифасида қолади. Истисно – мезонларнинг ўзини ўзгартириш.
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()