Солиқ ставкаларига, алоҳида ер майдонлари бўйича камайтирувчи коэффициентларни қўллаш тартибига, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва дастлабки тўловларни амалга ошириш муддатларига тааллуқли тузатишлар киритилди. Яна бир янгилик: энди солиқдан озод этилганлар ҳам солиқ тўлайдиган бўлдилар. ...
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинади (29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун). Бунда муҳим ўзгартиришлар ҳам мавжуд. ...
Президент томонидан СКга киритиладиган узоқ кутилган тузатишлар имзоланди. Биз мазкур ҳужжат лойиҳасини ҚҲТБТда кўрганмиз. Ҳужжатнинг “якуний версияси”га нималар киритилган? ...
Тузатишларни ўрганишда давом этамиз. Фойда солиғи бўйича солиқ тўловчилар тоифалари, солиқ ставкалари ва ҳисоблаб чиқариш тартиби, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари сақлаб қолинди. Биз 11 та муҳим тузатишларни ҳисобладик: ...
Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамотчилик муҳокамасига қўйилди. Қайси фаолият соҳалари 2022-2026 йилларда хусусий секторга ўтказилиши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида ўқинг. ...
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига ХЙТ (Халқаро йўлларда ташиш) дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Иккала ҳужжат 02.12.2021 йилдаги 727-сон ВМҚ билан тасдиқланган. Батафсил - norma.uz портали шарҳида. ...
Президентнинг “Тадбиркорлик соҳасида соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантириш ҳамда иқтисодиётда яширин айланмаларни қисқартиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини муҳокама қилиш 12 декабрга қадар давом этади. У қабул қилингандан кейин нималар ўзгариши мумкин? ...
Давлат статистика қўмитаси томонидан 2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди (рўйхат рақами 3334, 25.11.2021 й.). Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди. ...
Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномани таҳлил қилди. Солиқ тизимида кутилаётган ўзгартиришларни жадвалда кўринг: ...
Товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширувчи корхоналар, улар Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар, СКнинг 337 ва 467-моддаларига мувофиқ фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкаларини қўллайдилар. Бу Президентнинг “Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди: ...