Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
“20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларни иш билан таъминлайдиган тадбиркорлар солиқ имтиёзлари ва преференцияларига эга бўлишди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли Низом тасдиқланди 07.07.2023 йилдаги 279-сон ВМҚга илова.
Имтиёзлардан ходимлари умумий сонининг 20 фоизини Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган ва камида 1 йил ишлаган фуқаролар ташкил қиладиган тадбиркорлар фойдаланиши мумкин.
Мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлар
Қуйидагилар:
- 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизгача пасайтиришга ҳақли;
- 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар ушбу солиқлар ставкаларини 75 фоизга пасайтиришга ҳақли;
- 200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.
Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин
Дастурда иштирок этувчи тадбиркорлар барча солиқларни (бундан ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар мустасно) гаровсиз ва фоизларсиз қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди:
- 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганлиги учун – 3 ой;
- 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганлиги учун – 6 ой;
- 200 та иш ўрни яратилганлиги учун – 12 ой.
Солиқ текширувларидан озод қилиш
Янги иш ўринлари яратилган тақдирда қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:
- 51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга нисбатан солиқ аудити ўтказилмайди;
- 200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорларга нисбатан солиқ текширувларининг барча турлари ўтказилмайди.
Божхона“Яшил йўлак” режими
Ундан дастур иштирокчилари фойдаланиши мумкин.