Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 16.09.2021
14.09.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-714-сон Қонун билан республиканинг айрим ҳудудлари учун яна битта махсус солиқ режими жорий этилмоқда. Алоҳида ҳудудларга Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа - 2 кўчаси киритилди. Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида. ... 

Материал санаси 16.09.2021
Президент томонидан 14 сентябрь куни “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Norma.uz портали янгиликлар ҳақида батафсил ёзади: ... 

Материал санаси 15.09.2021
Президент томонидан 14 сентябрь куни «Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди. ... 

Материал санаси 14.09.2021
Президентнинг 10.09.2021 йилдаги ПФ-6310-сон Фармони бир қатор божхона тартиб-таомилларини соддалаштиради. “Норма” портали янгиликлар ҳақида батафсил ёзди. ... 

Материал санаси 13.09.2021
Электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган имтиёзлар нафақат ҳужжатни шакллантиришда, балки кейинчалик у билан ишлашда ҳам кўриниши керак. Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу позицияни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА асослаб берди. ... 

Материал санаси 08.09.2021
Молия вазирининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Тафсилотларни norma.uz сайти тушунтирди: ... 

Материал санаси 08.09.2021
Президент томонидан 2021 йил 7 сентябрь куни “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат кредитлар ажратиш, божхона тўловлари бўйича кечиктириш, жарима санкцияларини тўхтатиш ва транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилишни назарда тутади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 07.09.2021
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Президентининг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277 Фармони билан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (бундан буён – болалар нафақаси) тайинланади. Мазкур ва бошқа нафақаларни ПФ-6277 га мувофиқ тайинлаш ва ҳисоблаш қоидалари тўғрисида buxgalter.uz учун махсус “Норма” экспертлари, ҳуқуқшунослар Ленара ХИКМАТОВА ва Сардор ЖУМАШОВ гапириб беришди: ... 

Материал санаси 31.08.2021
1 сентябрдан бошлаб қонун ҳужжатларидаги навбатдаги ўзгартиришлар кучга киради. Buxgalter.uz раҳбарлар, бухгалтерлар ва кадрлар ходимлари билишлари лозим бўлган янгиликлар шарҳини тақдим этади. ... 

Материал санаси 30.08.2021
27 август куни Сенатнинг XVIII ялпи мажлисида бошқа қонунлар қаторида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳам маъқулланди. Buxgalter.uz асосий жиҳатларни ажратиб кўрсатди. ... 

Материал санаси 25.08.2021
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади. 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади. Бу Президентнинг “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. ... 

Материал санаси 24.08.2021
ДСҚ Интернет тармоғида ДХШ асосида “Ишончли ҳамкор” қулай ахборот платформасини ишлаб чиқади ва ишга туширади. Режага мувофиқ, 2022 йилнинг март ойидан унинг ёрдамида тадбиркорлар ўзининг контрагентлари ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлади 19.08.2021й. 529-сонли ВМҚ. ... 

Материал санаси 28.07.2021
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (буйруқ рўйхат рақами 2667-3, 15.07.2021 й.) ўзгартиришлар киритди ва “касаллик варақаси”нинг янги шаклларини тасдиқлади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 16.07.2021
13 июль куни Президент томонидан Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди (13.07.2021 йилдаги ПФ-6261-сон Фармон). Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 13.07.2021
7 июль куни Президент узумни шпалер усулида етиштирувчи фермерлар ва винони экспорт қилувчилар учун имтиёзларни эълон қилди. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 28.06.2021
25 июнь куни Президент томонидан “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5161-сон қарор имзоланди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ НТМ нима олишгани ҳақида - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 22.06.2021
Лотереялар ташкилотчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари тасдиқланди (рўйхат рақами 3310, 17.06.2021 й.). Шунингдек, риэлторлик ташкилотлари (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) ва лизинг хизматлари кўрсатувчилар (рўйхат рақами 2265-2, 17.06.2021 й.) учун шунга ўхшаш қоидаларга тузатишлар киритилди. Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида: ... 

Материал санаси 11.06.2021
9 июнь куни Президент томонидан “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди (09.06.2021 йилдаги ПФ-6244-сон Фармон). Ҳужжат уларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариладиган 24 та саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзлар тақдим этади. ... 

Материал санаси 10.06.2021
Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2021 йилдаги 352-сон қарори билан Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди. Ҳужжатга мувофиқ, импорт божи ва ҚҚС тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу рўйхатга киритилган ТИФ ТН кодлари билан янги технологик ускуналарга қўлланилади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 09.06.2021
Бу Президентнинг 2021 йил 4 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида ...