Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 21.05.2021
МБ Кредит ва тўлов ташкилотлари томонидан таваккалчилик даражаси паст бўлган хизматлар кўрсатилганда мижозни лозим даражада текшириш чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги қоидалар лойиҳасини ишлаб чиқди. Buxgalter.uz гап нима ҳақида бораётганлигини аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 20.05.2021
«Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди. Унда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо чоралари жиддий равишда қатъийлаштирилиши кўзда тутилган. Buxgalter.uz ҳуқуқбузарларни ва уларга ёрдам берадиган мансабдор шахслар қандай жазоланишини аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 12.05.2021
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди 10.05.2021 йилдаги 294-сон ВМҚ. Улар якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилмайди. Батафсил – norma.uz портали шарҳида: ... 

Материал санаси 12.05.2021
Президент томонидан 11 май куни “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари ва 2021 йилга мўлжалланган “йўл харитаси”ни белгилайди. Тафсилотлар norma.uz портали шарҳида: ... 

Материал санаси 12.05.2021
5 май куни ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди ВМҚнинг 05.05.2021 йилдаги 280-сон қарорига 1-илова. Тавсилотлар buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 03.05.2021
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги, Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Шунингдек, онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимига навбатдаги ўзгартиришлар киритилди. Buxgalter.uz 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚдан бухгалтер учун энг муҳим жиҳатларни ажратиб кўрсатди: ... 

Материал санаси 03.05.2021
2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади: • республика ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш; • ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма (29.04.2021 йилдаги ЎРҚ-689-сон Қонун). ... 

Материал санаси 29.04.2021
Кредит олувчилар фақат кредит мажбуриятларини бажариш босқичида билишлари мумкин бўлган яширин комиссиялар ва қўшимча йиғимлар ўтмишда қолади. Марказий банк банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида лойиҳа (ID-43462) ишлаб чиқди. ... 

Материал санаси 26.04.2021
2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, сояни олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси ҚҚСдан озод қилинмоқда. ... 

Материал санаси 26.04.2021
2021 йил 21 апрел куни Президент томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ПҚ-5087-сон қарор имзоланди. Унинг қабул қилиниши билан нима ўзгариши ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Материал санаси 26.04.2021
20 апрель куни Президент томонидан “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Иш берувчига 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтаришдан ташқари, ҳужжат бошқа преференцияларни ҳам ўз ичига олади: ... 

Материал санаси 23.04.2021
Жисмоний ва юридик шахслардан ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг мураккаб, потенциал низоли тартиб-таомилини тартибга соладиган Қонун лойиҳаси эълон қилинди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 21.04.2021
Жорий йилнинг май ойидан бошлаб 2023 йил 1 январгача барча солиқ тўловчилар-юридик шахсларга 25 ёшдан ошмаган шахсларнинг меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қайтарилади, яъни Давлат бюджети томонидан қопланади, деб хабар берди Молия вазирлиги ахборот хизмати. ... 

Материал санаси 21.04.2021
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги янги 3294-сонли Низом 3 апрелдан кучга кирди. Buxgalter.uz уларнинг қабул қилиниши билан нима ўзгаришини аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 16.04.2021
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (14.04.2021 йилдаги 216-сон ВМҚ). Ҳужжат қуйидагиларни белгилайди: 1) қарздорликларни аниқлаш ва уларни асослантирувчи ҳужжатлар; 2) экспорт ва импорт шартномалари бўйича муддати ўтган умидсиз дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби; 3) ТСОЯЭАТдан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш бўйича ҳисобдорлик механизми. ... 

Материал санаси 14.04.2021
Лойиҳани ишлаб чиқиш «Estat 4.0» АТнинг янгиланган версиясини синов режимида ишга туширилиши билан боғлиқ. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 09.04.2021
Адлия вазирлиги томонидан янги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3294, 3.04.2021 й.). ... 

Материал санаси 02.04.2021
ҚҲТБТда "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини муҳокама қилиш бошланди. Ҳужжат ЭРИ тўғрисидаги одатий тасаввурни ўзгартирадиган янги тушунчаларни ўз ичига олган. Улардан айримларини buxgalter.uz илтимосига биноан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари тушунтиришди: ... 

Материал санаси 01.04.2021
ДСҚ солиқ тўловчиларга 2021 йил 1 апрелдан бошлаб 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонга асосан имтиёзнинг амал қилиши тўхтатилиши ҳақида эслатиб ўтди. У ўз ишлаб чиқаришларини модернизация қилган, шу жумладан - бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига модернизация қилган корхоналарга дахл қилган. Электротехника саноати корхоналари аксинча 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорга асосан янги имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишади. Бу ҳақда батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 29.03.2021
Об основных изменениях в национальном законодательстве, которые вступят в силу с 1 апреля 2021 года, написал портал norma.uz. Мы выбрали те из них, что касаются налогов или предпринимательской деятельности: ...