Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 31.08.2021
1 сентябрдан бошлаб қонун ҳужжатларидаги навбатдаги ўзгартиришлар кучга киради. Buxgalter.uz раҳбарлар, бухгалтерлар ва кадрлар ходимлари билишлари лозим бўлган янгиликлар шарҳини тақдим этади. ... 

Материал санаси 30.08.2021
27 август куни Сенатнинг XVIII ялпи мажлисида бошқа қонунлар қаторида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳам маъқулланди. Buxgalter.uz асосий жиҳатларни ажратиб кўрсатди. ... 

Материал санаси 25.08.2021
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади. 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади. Бу Президентнинг “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. ... 

Материал санаси 24.08.2021
ДСҚ Интернет тармоғида ДХШ асосида “Ишончли ҳамкор” қулай ахборот платформасини ишлаб чиқади ва ишга туширади. Режага мувофиқ, 2022 йилнинг март ойидан унинг ёрдамида тадбиркорлар ўзининг контрагентлари ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлади 19.08.2021й. 529-сонли ВМҚ. ... 

Материал санаси 28.07.2021
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (буйруқ рўйхат рақами 2667-3, 15.07.2021 й.) ўзгартиришлар киритди ва “касаллик варақаси”нинг янги шаклларини тасдиқлади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 16.07.2021
13 июль куни Президент томонидан Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди (13.07.2021 йилдаги ПФ-6261-сон Фармон). Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 13.07.2021
7 июль куни Президент узумни шпалер усулида етиштирувчи фермерлар ва винони экспорт қилувчилар учун имтиёзларни эълон қилди. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 28.06.2021
25 июнь куни Президент томонидан “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5161-сон қарор имзоланди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ НТМ нима олишгани ҳақида - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 22.06.2021
Лотереялар ташкилотчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари тасдиқланди (рўйхат рақами 3310, 17.06.2021 й.). Шунингдек, риэлторлик ташкилотлари (рўйхат рақами 2257-4, 17.06.2021 й.) ва лизинг хизматлари кўрсатувчилар (рўйхат рақами 2265-2, 17.06.2021 й.) учун шунга ўхшаш қоидаларга тузатишлар киритилди. Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида: ... 

Материал санаси 11.06.2021
9 июнь куни Президент томонидан “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди (09.06.2021 йилдаги ПФ-6244-сон Фармон). Ҳужжат уларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариладиган 24 та саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзлар тақдим этади. ... 

Материал санаси 10.06.2021
Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2021 йилдаги 352-сон қарори билан Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди. Ҳужжатга мувофиқ, импорт божи ва ҚҚС тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу рўйхатга киритилган ТИФ ТН кодлари билан янги технологик ускуналарга қўлланилади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 09.06.2021
Бу Президентнинг 2021 йил 4 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида ... 

Материал санаси 27.05.2021
2021 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон бизнеси ва аҳолисини ўзгартиришлар ва янгиликларнинг янги тўплами кутади. Улар солиқ маъмурчилиги, ижтимоий соҳа, давлат хизматлари, имтиёзлар ва преференцияларга дахл қилади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида. Жумладан, 1 июндан бошлаб: 1. Пенсия таъминоти соҳасида 03.02.2021 йилдаги ПФ-6155-сон Фармонга асосан: ... 

Материал санаси 24.05.2021
Якка тартибдаги тадбиркор - Россия Федерациясининг резиденти Ўзбекистондаги ўқув маркази билан ФҲХ шартнома бўйича онлайн таълим хизматларини кўрсатади. Вuxgalter.uz илтимосига биноан бу борада кимга ва қандай солиқларни тўлаш кераклиги ҳақида «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 21.05.2021
МБ Кредит ва тўлов ташкилотлари томонидан таваккалчилик даражаси паст бўлган хизматлар кўрсатилганда мижозни лозим даражада текшириш чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги қоидалар лойиҳасини ишлаб чиқди. Buxgalter.uz гап нима ҳақида бораётганлигини аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 20.05.2021
«Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди. Унда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо чоралари жиддий равишда қатъийлаштирилиши кўзда тутилган. Buxgalter.uz ҳуқуқбузарларни ва уларга ёрдам берадиган мансабдор шахслар қандай жазоланишини аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 12.05.2021
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди 10.05.2021 йилдаги 294-сон ВМҚ. Улар якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилмайди. Батафсил – norma.uz портали шарҳида: ... 

Материал санаси 12.05.2021
Президент томонидан 11 май куни “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари ва 2021 йилга мўлжалланган “йўл харитаси”ни белгилайди. Тафсилотлар norma.uz портали шарҳида: ... 

Материал санаси 12.05.2021
5 май куни ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди ВМҚнинг 05.05.2021 йилдаги 280-сон қарорига 1-илова. Тавсилотлар buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 03.05.2021
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги, Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Шунингдек, онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимига навбатдаги ўзгартиришлар киритилди. Buxgalter.uz 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚдан бухгалтер учун энг муҳим жиҳатларни ажратиб кўрсатди: ...