ҚҚС
Материал санаси 12.09.2023
«Корхона - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Фаолият тури – АГТКС (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари) орқали метанни реализация қилиш. Газ таъминоти ташкилоти «Автопилот» электрон ҳисобга олиш ускунасининг қайдларига мувофиқ ҳар ойнинг охирида корхонамиз томонидан қабул қилинган табиий газни қабул қилиш-топшириш далолатномасини (қоғозда) тузади. Далолатномага «Расходомер ИСО» дастурий комплексига мувофиқ газ ҳажмини тиклаш далолатномаси илова қилинади. Ушбу далолатномада босим жуда тушиб кетганда тикланган газ ҳажми акс эттирилади. Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажми корхона томонидан ҳақиқатда олинмаган ва ҳисобга олиш ускуналарида қайд этилмаган ва тегишинча реализация қилинмаган. Газ таъминоти ташкилоти тузган ЭҲФда ҳақиқатда олинган газ ҳажми ва тикланган газ ҳажми қўшилиб, битта рақам билан акс эттирилмоқда. Бухгалтерияда истеъмолчиларга реализация қилинган газ ҳажми реализация сифатида акс эттирилмоқда. Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажми эса корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилмоқда ҳамда чегирилмайдиган харажатлар сифатида фойда солиғи солинмоқда. Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажмини бухгалтерияда қандай тўғри акс эттириш мумкин ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу ҳажмга ҚҚС ва акциз солиғи солинадими? Ушбу ҳажм Фойда солиғи ҳисоб-китобининг қайси иловасида акс эттирилиши керак?» Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.09.2023
“Корхонанинг омборида мавжуд бўлмаган “Daewoo” русумидаги автомобилнинг текинга олинган эҳтиёт қисмлари узоқ вақтдан буён сақланмоқда. Корхона – давлат унитар корхонаси (ҳокимликнинг улуши – 100%). Бошқа ҳокимлик улушига эга бўлган ДУК эҳтиёт қисмларни текинга бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Раҳбар текинга бериш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. 1. Эҳтиёт қисмларни топширишда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак? Таъсисчини хабардор қилиш лозимми? 2. Қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? ЭҲФ расмийлаштириш керакми? 3. Қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 05.09.2023
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган Ўзбекистон компанияси агентлик битими тузди. Шартнома бўйича Россия компанияси – агент Ўзбекистон компанияси учун бошқа Россия компаниясига лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртма беради. Ўзбекистон компанияси агентнинг хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатларини қоплайди ва агентга воситачилик ҳақи тўлайди. Шартли равишда, ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар учун 1 000 Россия рубли қоплаб берилади, воситачилик ҳақи 200 рублга тенг, шартноманинг умумий суммаси – 1 200 рубль. Ўзбекистон компаниясида қайси суммадан қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Иккала Россия компаниясидан солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни сўраб олиш керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 31.08.2023
“Солиқ солишдан озод этилган, импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар лизингга берилганда ҚҚС бўйича солиқ базаси мазкур асбоб-ускуналарни сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқланади. 1. Лизинг объектини “реализация қилиш нархи” атамаси нимани англатади? 2. Импорт қилинган асбоб-ускунанинг сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқни қандай тўғри ҳисоблаб чиқариш керак? 3. ЭҲФда импорт қилинган асбоб-ускунани сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан ҚҚСни қандай тўғри акс эттириш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ назорати департаменти директори ўринбосари Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради. ... 

Материал санаси 24.08.2023
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда солиқ тўловчиларга деярли 2 йил давомида кўплаб кўнгилсизликлар ва сарсонгарликлар олиб келган tax gap тизимини 1 октябрдан бошлаб бекор қилиш қарорини айтиб ўтди. Солиқчилар ташаббусни амалга оширишни кечиктиришмади. Шу ҳафтадан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларда солиқ узилиши коэффициенти акс эттирилмаяпти. Мазкур ўзгартиришлар солиқ солиш ва тадбиркорларнинг солиқчилар билан ҳамкорлигига қандай таъсир қилишини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. ... 

Материал санаси 21.08.2023
Солиқ органи йўллаган хабарномада корхонада аниқланган ҚҚСнинг манфий фарқи тўғрисида хабар берилиб, ҳисобварақ-фактураларни қайта текширишни талаб қилмоқда. Бундай хабарномага қандай қилиб тўғри жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди. ... 

Материал санаси 17.08.2023
“Корхона хом ашёни импорт қилди. Инвойс бўйича хом ашёнинг қиймати – 11 000 минг сўм (1 000 АҚШ доллари). Божхона қиймати – 33 000 минг сўм (3 000 АҚШ доллари). Корхона томонидан тўланган ҚҚС суммаси – 3 960 минг сўм. Корхона хом ашёни қандай қиймати бўйича кирим қилиши керак – инвойсда кўрсатилган қиймати бўйичами ёки БЮДда кўрсатилган божхона қиймати бўйичами? Ҳисобга олишга қабул қилинадиган ҚҚСни қайси суммадан ҳисоблаб чиқариш керак? Суммалардаги фарқ – 2 640 минг сўм – 9430 счёти дебети бўйича харажатларга олиб борилади ва фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланмайдими? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.08.2023
“Текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича хабарнома олдик, унда солиқчилар бизнинг контрагентимиз 2022 йилда ва 2023 йилнинг январь ойида ҚҚС тўламаганлиги ҳақида хабар қилишган. Солиқчилар шу асосда биз мазкур контрагент билан тузилган шартномалар бўйича ҳисобга олинган суммаларни қайтаришимизни исташяпти. Мазкур вазиятда қандай йўл тутган яхши: солиқчиларнинг талабларига рози бўлишимиз керакми? Ёки битимни амалга ошириш пайтида бизнинг контрагентимиз шубҳали корхоналар жумласида бўлмаганлигини кўрсатган ҳолда, норозилик билдириш лозимми? Бизнинг талабларнинг ноқонунийлиги тўғрисидаги далилларимизга қулоқ солишлари имконияти қандай?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 10.08.2023
Корхона ҚҚС тўловчиси, импорт қилинган товарни бепул жўнатади. Мазкур вазиятда божхонада тўланган, илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш керакми? Бепул беришга ҳисобварақ-фактурани қандай тўғри тақдим этиш керак? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМ бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ва “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб беришди: ... 

Материал санаси 27.07.2023
Технопарк резиденти Ўзбекистоннинг норезидентидан хизматларни сотиб олишда ҚҚС тўламасликка ҳақлими? Мазкур имтиёзсиз маҳсулотнинг якуний нархи ошиб кетмоқда, бироқ уни қўллаш билан мураккабликлар юзага келмоқда. Вазият давлат регулятори томонидан эътиборни талаб қилади – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА. Buxgalter.uz илтимосига биноан у муаммо нимада эканлигини тушунтириб берди. ... 

Материал санаси 19.07.2023
“2018 йилда ташкилот банк билан автомобилни 75 млн сўм миқдорида кредитга сотиб олишга доир шартномани расмийлаштирди. 2023 йил 1 майга келиб кредит тўлиқ сўндирилди, шундан сўнг 75 млн сўмга автомобилнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Нима учун олди-сотди шартномаси 2023 йилда автомобилнинг бошланғич харид қиймати бўйича амортизацияни ҳисобга олмаган ҳолда 75 млн сўмга расмийлаштирилмоқда, ахир автомобиль ташкилотимиз томонидан фойдаланилиши учун 2018 йилда топширилган? Бугунги кунда автомобилнинг реал қиймати 5 йил фойдаланишдан сўнг баҳоловчи компаниянинг хулосасига кўра тахминан 25 млн сўмни ташкил этади. Ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин биз автомобилни дарҳол 25 млн сўмга қайта сотишни режалаштирмоқдамиз. Биз солиқларни тўлашдан бўйин товламаяпмизми, ахир битимнинг нархи сотиб олиш қийматидан анча паст?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди. ... 

Материал санаси 18.07.2023
“Ташкилот 2021 йилда чет элдан асосий воситани сотиб олди. ҚҚС ставкаси 15 % бўлганди. Ҳозир ташкилот АВни қолдиқ қиймати бўйича реализация қилади. ҚҚС бўйича солиқ солиш базасини биз божхона қиймати бўйича оламиз. Ҳозир ҚҚС 12% бўлганлиги муносабати билан ҚҚС суммаси божхона расмийлаштируви чоғида бўлганига нисбатан камроқ бўлади. Ушбу вазиятда ҚҚСни қандай тўғри ҳисоблаш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради: ... 

Материал санаси 13.07.2023
Амалиётда баъзан pdf форматидаги ёки қоғозга босиб чиқарилган ҚҚС гувоҳномасига зарурат юзага келади. Уни қаердан ва қандай юклаб олиш мумкин? Тақдим этилган ҳужжатнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин? Солиқ қўмитасининг мутахассислари йўриқномани тақдим этишди. ... 

Материал санаси 12.07.2023
Хизматлар импортига бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш мажбурияти мавжудми? Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисидаги низомда ушбу саволга жавоб йўқ. Пировардида зарар кўрмаслиги учун солиқ тўловчи ўзини қандай тўғри тутиши кераклигини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди. ... 

Материал санаси 05.07.2023
ҚҚСни қайтариш учун солиқ органларига алоҳида аризалар ёзиш керак эмас. Қоплаш (қайтариш) учун хабарнома ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи доирасида берилади. ... 

Материал санаси 27.06.2023
“2022 йилнинг июнь ойида корхона қарз шартномаси бўйича товарларни 15% ставка бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда топширди. Қарз ҚҚСнинг 12% ставкаси амал қиладиган 2023 йилнинг июнь ойида қайтарилади”. Ушбу вазиятда солиқнинг қайси ставкасини қўллаш кераклигини “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ... 

Материал санаси 27.06.2023
“Чет элга тур сотиб олдик. Қийматига парвоз қилиш ва яшаш учун меҳмонхонага тўлов киради. Бизга QR-кодли чек беришди, лекин бизга 1% кешбэк бўлмайди, дейишди. Бу тўғрими?”. Buxgalter.uz тушунтириди: ... 

Материал санаси 20.06.2023
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона темир йўлда логистика билан шуғулланади, темир йўл вагонларини Қозоғистон юридик шахсидан ижарага олади. Ижарага олиш пайтида вагонларнинг бир қисми Қозоғистонда, бир қисми – Ўзбекистонда бўлади. Бориладиган йўналиш: Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Эстония. Корхона мазкур ҳолда солиқ агенти сифатида ҚҚС тўлаши керакми? Валюта шартномаси бўйича ижара нархи ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда кўрсатилган, шартнома – қисқа муддатли, 90 кунлик”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.06.2023
“Компания Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида маркетинг хизматлари кўрсатишни режалаштирмоқда. Маркетинг хизматлари экспортида ҚҚС тўланадими?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 05.06.2023
“Корхона импорт бўйича ва реэкспорт режимида бутловчи қисмларни олиб киради. ИМ 74 ва ЭК 11 БЮДни расмийлаштирамиз. СКнинг 277-моддаси 2-қисмига асосан реэкспортда ҚҚС тўланмайди. Биз 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сон Фармонга асосан реэкспорт бўйича фойда солиғининг 0% ставкасини қўллашимиз мумкинми? Агар – мумкин бўлмаса, қайси НҲҲ биз реэкспортни фойда солиғи бўйича тўлиқ жами даромадга киритишимиз ва 15% ставка бўйича ҳисоблаб чиқаришимиз кераклигини тасдиқлайди?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди: ...