Агар сотиб олувчи ҳисобварақ-фактурани тақдим этилган кундан эътиборан 10 кун ичида тасдиқламаса ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад этмаса, амалдаги низомга асосан ҳужжат тасдиқланган деб эътироф этилиши керак. Бироқ амалиётда ЭҲФ тизимида муддатида кўриб чиқилмаган ҳисобварақ-фактуралар билан ҳеч нима рўй бермаяпти – уларни рад этиш мумкин. ...
Мазкур ҳолатда унинг номига аввал олинган электрон рақамли имзо сертификатларини бекор қилишга ҳамда янги фамилияга янгиларини олишга тўғри келади. Buxgalter.uz қуйидаги режа бўйича иш тутишни тавсия қилади: ...
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига янги Низомга мувофиқ ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш ва имзолаш муддатларига риоя қилиш тўғрисидаги хабарнома келиб тушди. Buxgalter.uz ҳам ўз навбатида эслатиб ўтади: ...
Ҳисобварақ-фактуралар шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова билан тасдиқланган) сотувчи томонидан харидорга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш муддатлари белгиланган. Бироқ айрим ҳолатларда турли сабабларга кўра уларга қатъий риоя этишнинг имкони бўлмайди. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш лозим? ...
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдиришга ўтишга тайёрланишнинг биринчи кунлари ДСҚнинг дастурида ҳам, солиқ тўловчиларнинг бухгалтериясида ҳам заиф жойларни аниқладилар. Олдинда – 14 кун бор, уларни ушбу муаммоларни ҳал қилишга бағишлаш зарур. Буни қандай амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ...
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низом (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚ билан тасдиқланган) чиққандан кейин бухгалтерларда саволлар туғилди: Ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби журнали нима учун керак, у қандай маълумотларни ўз ичига олиши керак? Уни расмийлаштириш чоғида нималарга эътибор бериш лозим? ...
Сотиб олувчи томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ у тақдим этилган пайтдан эътиборан ўн календарь кун мобайнида тасдиқланган ҳисобланади. Ушбу норма ҳозир ишлаши керак. Бироқ ЭҲФ операторларининг таъкидлашича, уни қўллаш учун ҳозирча техник шарт-шароитлар яратилмаган.
Buxgalter.uz вазиятни тушунтирди. ...
Кечроқ тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади? Масалан, ёддан чиқариб, июль ойи учун ЭҲФни белгиланган муддат ўрнига 2020 йил 5 сентябрда тақдим этган бўлсалар. Бу ҳолда бухгалтер нима қилиши керак? Ҳисобварақ-фактуралар қанча муддатда тақдим этилиши лозим, ҳуқуқбузарларга нисбатан қандай чоралар қўлланиши мумкин? ...
Сентябрь ойида бухгалтерлар янги Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар кўрсаткичлари инобатга олинадиган ҚҚС бўйича ҳисоботни илк бор топширадилар. Ушбу талабларни ҳисобга олган ҳолда ЭҲФни шакллантириш бўйича, шунингдек 15–16 августда эски шакллар бўйича тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни қайта расмийлаштириш керакми, деган саволлар юзага келмоқда. Эски шакллардан фойдаланиб расмийлаштирилган ЭҲФни нима қилиш керак? ...
Низом билан тасдиқланган ЭҲФнинг янги шакллари билан танишган бухгалтерларда саволлар юзага келмоқда. Нима учун янги шаклларда фақат раҳбарнинг фамилияси назарда тутилган? Бош бухгалтер қайд этилган сатр нима учун олиб ташланган? Энди юридик шахс номидан ҳисобварақ-фактурани имзолашга ким ҳақли? ...
Янги Низомга асосан ким ва қандай муддатларда ҳисобварақ-фактурани имзолаши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди: ...
Амалиётда бухгалтерлар қандай қилиб қонун ҳужжатларини бузмасдан илгари ёзиб берилган электрон ҳисобварақ-фактурадаги хатоларни тузатиш ёки унга қўшимча киритиш мумкин, деган саволларга кўп тўқнаш келадилар. Қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактура – биргина шаклми ёки улар турличами? Вuxgalter.uz эксперти, амалиётчи бош бухгалтер Татьяна ЛИМАРЕВА ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. ...
Тадбиркорлар реализация қилиш далилини контрагент ҳисобварақ-фактурани имзолаган пайтдан бошлаб тан олиш ҳақидаги нормани солиқ қонунчилигига қайтаришни таклиф этмоқдалар. Бу тақдим этилган ЭҲФларнинг узоқ кўриб чиқилиши юзага келтираётган муаммоларнинг бир қисмини ҳал қилиш имконини беради. Buxgalter.uz ушбу таклифни таҳлил қилиб, унга қўшилди. ...