Солиқ тўловчилар кўпинча у ёки бошқа имтиёзни қўллай олмаётганликлари юзасидан шикоят қилишади. Айниқса бундай вазият солиқ маъмуриятчилигининг глобал равишда автоматлаштирилиши муносабати билан юзага кела бошлади. Агар солиқ тўловчи мавжуд имтиёзни қўллай олмаса, нима қилиши керак? ...
18 апрель ҳолатига солиқ тўловчи I чорак учун фойда солиғи бўйича ва март учун ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни топширди. Фойда солиғи бўйича шахсий карточкада ортиқча тўлов, ҚҚС бўйича эса - боқимонда акс эттирилмоқда. Ортиқча тўланган фойда солиғи суммаси ҚҚС бўйича боқимондани ёпиш учун етарли. Бироқ “Ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини қайтариш ва ҳисобга олиш” интерактив хизмати ёрдамида маблағларни олиб ўтишнинг имконияти йўқ, тизим қарз мавжуд эмас, деган хабар чиқармоқда.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ департаменти бошлиғи Рамшид ХЎЖАҚУЛОВ шарҳлаб берди: ...
Солиқ тўловчи солиқни тўлади, бироз вақт ўтгач, қарз ва ҳисобланган пеня ҳақида хабар топди.
ДСҚ нима учун бундай вазиятлар юзага келишини, бундай ҳолат рўй берганда нима қилиш ва қандай қилиб шунга ўхшаш муаммоларнинг олдини олишни тушунтирди. ...
ДСҚ онлайн-НКМ чекларида товарлар ва хизматларга хато МХИК кўрсатилган тадбиркорларга билдиришнома-хатларни йўллади. Бундай хатга қандай жавоб беришни “Норма” эксперти Олег ГАЕВОЙ тушунтирди. ...
My.soliq.uz да “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Касса чеклари бўйича тушумлар” менюсида фискал маълумотлар оператори томонидан Excel форматидаги иккита янги файл жойлаштирилди. Улар барча маълумотлар солиқ ҳисоботларидан тўғри ўтиши учун тузатиш киритилиши лозим бўлган чекларни аниқлаши мумкин. ...
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизими товарларни (хизматларни) чет эл компанияларига ва жисмоний шахсларнинг шахсий мол-мулкини реализация қилувчи воситачилар учун зарур бўлган функционалга эга бўлди. ...
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Онлайн-НКМ ва виртуал касса» интерактив хизматида «МХИК бўйича имтиёзлар» илова варақаси пайдо бўлди (МХИК – маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди). У нимага мўлжалланганлиги ва қандай қўлланилиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди: ...
Жорий йилнинг 14-15 март кунлари ДСҚ истисно тариқасида воситачилик шартномаси бўйича, кредитга ёки бўнак тўлови билан реализация қилиш чекларига тузатиш киритиш имкониятини тақдим этди. Буни солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисида ахборот” интерактив хизмати ёрдамида амалга ошириш мумкин. ...
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети ва ЭҲФ тизими ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатилган ёки тикланган пайтни ўтказиб юбормасликка ёрдам беради.
Солиқ идораси эслатиб ўтади: ...
Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди: ...
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида янги - “Солиқ узилиши” сервиси пайдо бўлди. Унда солиқ узилиши коэффициентини ҳисобга олинган ҳолда ҳақиқий сумма тўғрисидаги ахборот тақдим этилган. ...
Солиқ органларининг ахборот тизимлари солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради. Агар асос топишса - ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатиб турилади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илованинг 32-б.). Buxgalter.uz йўриқномаси тезда сабабларини аниқлаш ва гувоҳномани тиклаш бўйича ҳаракатларни режалаштиришга ёрдам беради. ...
2021 йил солиқ маъмуриятчилиги ва бошқалар учун мўлжалланган электрон тизимларни ишга тушириш бўйича “сермаҳсул” йил бўлди. Айрим янгиликлар ҳақиқатдан ДСҚ ва бухгалтерлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни енгиллаштирди. Бошқалари - қайта ишланмоқда ва фикр-мулоҳазалар туғдирмоқда: ...
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги янгиланган порталининг ишга туширилиши ДСҚдан янги йил совғаси бўлди. Янги функционал МХИКни излашни анча соддалаштиради ва бу жараённи янада қулайроқ бўлиши учун хизмат қилади. Buxgalter.uz функционал билан ишлашга уриниб кўрди. ...
Кўп корхоналар шахсий кабинетга - ТИФ-операциялари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадни эътироф этиш ва унга фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ) солиш талаби билан хат олишди. Солиқ органларининг бундай талабномасига қандай жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий директор, бухгалтер Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди. ...
ДСҚ юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ҳамда жисмоний шахслар - тадбиркорларнинг марказий маълумотлар базасини яратди (04.09.2020 йилдаги 539-сон ВМҚ). Бунда 2,6 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъектларда таъсисчилар тўғрисидаги маълумотларга оид камчиликлар мавжуд. Бу нимага олиб келади ва вазиятни қандай тўғрилаш мумкин? ...
Молия вазирлиги ва ДСҚ СКнинг 132-моддасига қўшимча киритиш ташаббуси билан чиқишди. Янги норма солиқ тўловчиларга ҳар йили ўзларининг шахсий кабинетлари орқали солиқ органларининг базасида ҳисоб маълумотларини тасдиқлаш мажбуриятини юклайди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА янги норма тасдиқланишини кутмасдан, my.soliq.uz да шахсий кабинетдаги ҳисоб маълумотларига кириб, уни тартибга келтиришнинг айни пайти, деб ҳисоблайди: ...
“Менинг ҳолатимни текшириш” сервисида бир йўла иккита мезон солиқ ҳисоботини ўз вақтида ва сифатли топширишга бағишланган. Мезонлардан бири ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини беришни рад этиш ёки тўхтатиб туришга, бошқаси - солиқ текширувларига олиб келади. Бухгалтер қандай қилиб ўзини кераксиз муаммоларга дучор қилмаслиги мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи Сахийбек МИРЗАЛИЕВ гапириб берди: ...