Ҳисоб-китобларни қайта топшириш “Менинг ҳолатимни текшириш” сервисида “тўқ сариқ кесишган чизиқларга” олиб келади

preview

“Менинг ҳолатимни текшириш” сервисида бир йўла иккита мезон солиқ ҳисоботини ўз вақтида ва сифатли топширишга бағишланган.  Мезонлардан бири ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини беришни рад этиш ёки тўхтатиб туришга, бошқаси - солиқ текширувларига олиб келади. Бухгалтер қандай қилиб ўзини кераксиз муаммоларга дучор қилмаслиги мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ  Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи Сахийбек МИРЗАЛИЕВ гапириб берди:

 

-  Биринчи навбатда “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси ҚҚС бўйича ҳисоботнинг ўз вақтида ва сифатли топширилганлигини кўради. СКнинг 273-моддаси талабларига риоя қилиш зарур. Рисолагидек баҳолаш ва солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботининг ўз вақтида топширилишига нисбатан бутунлай эътирозлари бўлмаслиги учун муддатни бузмаслик ва қайта ҳисоб-китобларсиз ишлашга, ҳисоб-китобни биринчи мартадаёқ тоширишга ҳаракат қилиш лозим.

“Солиқ ҳисоботини тақдим этмаслик” мезони рўпарасидаги “Қизил кесишган чизиқ”  солиқ тўловчи ҚҚС бўйича ҳисоботни ёки бошқа солиқ бўйича ҳисоботни ўз вақтида топширмаган тақдирда пайдо бўлади . Бу - хавфнинг юқори мезони бўлиб, ҚҚС тўловчиси сертификатини беришни рад этиш (тўхтатиб туриш) учун асос бўлиб хизмат қилади .

Эътибор беринг

Барча солиқ ҳисоботлари топширилгандан кейин “қизил кесишган чизиқ” “яшил белгига” ўзгаради. Бироқ бунда “Охирги 12 ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжуд бўлганда” мезони рўпарасида “тўқ сариқ кесишган чизиқ” пайдо бўлади.

Агар сиз охирги 12 ой давомида солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни 3 мартадан кўп қайта топширган бўлсангиз, “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси худди шундай “тўқ сариқ кесишган чизиқ” билан муносабат билдиради.

“Охирги 12 ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжуд бўлганда” - бу солиқ хавфининг ўрта даражаси . Бунинг учун ҚҚС тўловчиси гувоҳномасидан маҳрум қилишмайди, лекин бир йил ичида солиқчилар сизни мунтазам текширадилар .

Солиқчиларда топширилган солиқ ҳисоботларининг муддатлари ва сифатига нисбатан сизга жиддий эътирозлари бўлмаган тақдирда келаси солиқ давридан (календарь йилидан) бошлаб нишон “яшилга” айланади”.

Эслатиб ўтамиз
Ҳозирги вақтда “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси тест режимида ишламоқда ва бу вақтда акс эттириладиган баҳолар солиқ мажбуриятларини бажаришга таъсир кўрсатмайди.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади