“Узилиш коэффициенти”ни ҳисобга олган ҳолда ҚҚС бўйича ёйилмани қаерда кўриш мумкин

preview

Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида янги - “Солиқ узилиши” сервиси пайдо бўлди. Унда солиқ узилиши коэффициентини ҳисобга олинган ҳолда ҳақиқий сумма тўғрисидаги ахборот тақдим этилган.

 

Ҳавола солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги  “ҚҚC тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизматида жойлашган. Ахборот жорий ҳисобот даври учун реал вақт режимида тақдим этилади. Ой якунлари бўйича ҚҚС бўйича ҳисоботда акс эттириладиган сумма қандай шакллантирилишини кузатиб бориш мумкин.

Ахборот икки қисмда тақдим этилган. Биринчи қисмда - солиқ тўловчининг  ҚҚС бўйича асосий кўрсаткичлари тўпланган: контрагентлар сони, улар билан тузилган шартномалар, улар бўйича тўланган ҚҚС суммаси ва ҳисобга олиниши лозим бўлган сумма тўғрисида ахборот.

Энг кўп қизиқиш уйғотадиган иккинчи қисми - бу сизнинг контрагентларингиз кесимида узилиш коэффициентини қўллаган ҳолда ҳисобланадиган ҚҚС ёйилмаси. Жадвалда ҳар бир контрагентнинг узилиш коэффициенти, улар билан имзоланган ЭҲФлар сони ва узилиш коэффициентини ҳисобга олган ва олинмаган тарзда ҳисоблаб чиқилган ҚҚСни ҳисобга олиш суммалари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Эслатиб ўтамиз: ҳануз қуйидагилар баён этилган НҲҲ мавжуд эмас:

  • узилиш коэффициенти ҳисоб-китоби формулалари;
  • ҳисобга олиниши лозим бўлган суммалар ҳисоб-китобида уни қўллаш қоидалари.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади