Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони кичик бизнес субъектларига кирувчи солиқни ҳисобга олиш ҳуқуқисиз – 6 фоизлик ставка бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш ҳуқуқини берди. Ўтиш билан бир вақтда, ўтиш санасида мавжуд бўлган ҚҚС бўйича салбий фарқ суммаси ҳисобдан чиқарилади, балансдаги ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активлар бўйича эса илгари ҳисобга олинган солиқни тиклаш лозим бўлади. Агар ушбу суммалар тўғри ажратилмаса, тузатишларни икки баробар ошириб юбориш ёки бюджет олдидаги мажбуриятларни ўтказиб юбориш мумкин.
Бунга йўл қўймаслик учун нима қилиш кераклиги ҳақида – buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитаси ҚҚС маъмуриятчилиги департаменти директори биринчи ўринбосари Сахийбек МИРЗАЛИЕВ тушунтириб беради: ...
Савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар исталган ойнинг 1-санасидан бошлаб 6 фоизлик ставка бўйича ҚҚСни тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишлари мумкин. Ўтиш санасида умумбелгиланган ҚҚС бўйича барча «қолдиқларни» ёпиш – салбий фарқни ҳисобдан чиқариш ва қолдиқлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСни тиклаш лозим бўлади.
Агар Сиз 2026 йил 1 июлдан «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтган бўлсангиз ва ўтиш санасига қадар ҚҚС суммаларига тузатиш киритмаган бўлсангиз – июнь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини қайта топширишга тўғри келади.
Buxgalter.uz сайтида бухгалтерларнинг ушбу операциялар бўйича энг кўп бериладиган саволларига жавоб бердик: ...
ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишга қарор қилган биринчи тадбиркорлик субъектлари буни 2026 йил 1 июлдан бошладилар. Бироқ, турли сабабларга кўра, ҳамма ҳам кассада ҚҚС ставкасини ўз вақтида янгилай олмади – ва дастлабки кунларда чеклар 12 фоизлик ҚҚС ставкаси билан чиқарилди.
Бу ваҳимага сабаб эмас, лекин нотўғри ставкали чекларни қолдириш ҳам мумкин эмас. Нима қилиш кераклигини buxgalter.uz сайтида тушунтириб берилди: ...
Компаниямиз 2026 йил 1 июлдан бошлаб ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтди. 21 июль куни солиқ идорасидан 2026 йилнинг II чораги учун фойда солиғи ҳисоб-китобини топширмаганимиз ҳақида хабарнома олдик.
Соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар ушбу ҳисоботдан озод қилинмаганми? Бу ҳисоб-китобни топширишимиз керакми?
Buxgalter.uz сайтида жавоб берамиз: ...
Муболағасиз айтиш мумкинки, Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони билан жорий этилган ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби бўйича тадбиркорларда кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда. ...