1 январдан нима ўзгарди

preview

Norma.uz портали 2021 йил 1 январдан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳини тақдим этади. Демак... 


Тадбиркорликка кўпроқ эркинлик

  • Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 26 тури - бекор қилинади, 45 тури - бирлаштирилди, 23 тури - хабардор қилиш тартибига алмаштирилди;
  • тадбиркорлик субъектларида 2020 йилда муддати ўтган лицензиялар ва рухсатномалар муддатларини узайтириш бўйича мажбурият юзага келади (улар 1.01.2021 йилга қадар музлатилган эди). Буни «Лицензия» ахборот тизими орқали амалга ошириш мумкин.  Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали оладиган ТИФ субъектлари бундан мустасно;
  • 1 та лицензия тури ва 14 та ҳужжатни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилмоқда;
  • туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини  сертификатлаштириш ихтиёрий бўлади.


Яширин иқтисодиётни қисқартириш

  • 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадда ҳисобга олинмайди;
  • қурилиш корхоналари иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчилар ёллаши мумкин. Тўловлар ҳажми ҳисобот даври учун МҲФ жами миқдорининг 10% фоизидан ошмаслиги керак (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда). Ташкилотлар ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг тўланишини таъминлайди, шунингдек, шартнома тузмасдан ёлланган шахсларга тўланган тўловларни кўрсатган ҳолда уларнинг реестри тақдим қилиб боради.


Ставкалар ва йиғимлар қандай ўзгарди?

  • Божхона йиғимларининг янги ставкалари қўлланилади; 
  • хорижий мамлакатларда хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимига киритилган маҳсулотларни "эркин муомалага чиқариш учун" божхона режимига расмийлаштиришга тақиқ киритилади; 
  • ярим тайёр чармни (ТИФ ТН буйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда йиғим экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10%ини ташкил қилади; 
  • пахта ип-калаваларини (ТИФ ТН буйича 5205, 5206, 5207 кодлари) олиб чиқишда эса ҳар бир килограмм ип-калава учун йиғим - $0,01;
  • Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга Экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар реестрига киритилган хорижий экспорт қилувчиларга рухсат берилади.


Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани жорий этиш

Йил якунлари бўйича ёки йил давомида йиллик айланмаси 100 млн сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари учун онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш мажбурий бўлади.


Солиқ ставкалари

  • Тамаки ва алкоголли маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари ва бошқа акцизости товарлари ва хизматлари учун солиқ ставкалари, шунингдек қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ставкалари ўзгартирилди;
  • риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25%дан 13%гача пасайтирилади.


Давлат харидлари тартиби ўзгартирилди

  • Стратегик харид қилувчилар учун товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби бекор қилинмоқда, унинг ўрнига уларни ўтказишнинг ички қоидалари жорий этилмоқда;
  • давлат харидлари ҳамда стратегик харидлар ижрочилари махсус ахборот порталида (МАП) бевосита ёки билвосита назорат қилишга эга бўлган 25% ёки ундан кўп акцияларга (улушга) ўзининг эгалари (якуний бенефициарлари) тўғрисидаги ахборотларни ошкор қилишлари шарт. Шунингдек улар тендер ва танлов савдолари ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш якунлари бўйича, шунингдек тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳолати ҳақида маълумотларни ўз веб-сайтлари ва МАТда доимий асосда жойлаштириб боришлари керак.


Қандай имтиёзлар бекор қилинди?

  • микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси илгаригидек 12% бўлади;
  • қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (молиявий ёрдам) тақдим этиш чоғида солиқ солиш мақсадларида қайта молиялаштириш ставкаси асосида аниқланадиган даромад фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди;
  • умумий овқатланиш ва биноларни ижарага беришга ихтисослаштирилган корхоналар - айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар имтиёзлар тақдим этилгунга қадар бўлгани каби айланмадан олинадиган солиқни тўлашади.

2021 йил 1 январдан амал қилишни тўхтатадиган имтиёзлар ва префенцияларнинг тўлиқ рўйхати - бу ерда.

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text166157_1_yanvardan_nima_uzgardi