2021 йил 1 ноябрдан нималар ўзгаради

preview

2021 йил 1 ноябрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришларни norma.uz портали умумлаштирди:

  

Маҳсулот сифати устидан назорат кучайтирилади

Ички бозорга сифатли ва хавфсиз маҳсулот олиб кирилишини таъминлаш учун:

  • хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг республика ҳудудида эркин муомалага чиқариш тартиби жорий этилади;
  • Ўзбекистоннинг резидентларига хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни 24 ой давомида импорт қилишга рухсат этилди. Мувофиқлик сертификати аккредитация қилинган органларда шу давр учун 1 марта расмийлаштирилади;
  • мажбурий талабларга номувофиқ дел топилган маҳсулотлар рўйхати шакллантирилади.

 

Текширувлар сони оширилди

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни бу ҳақда хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар Рўйхатига киритилган қўшимчалар кучга киради.

Йўл қурилиши соҳасида НҲҲлар талабларига риоя этилиши,  сув таъминоти тизимлари, электр, газ тармоқларига ноқонуний уланиш, ҳисоблаш мосламалари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатлари ва бошқалар текширилади.

 

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун хизматлар рўйхати кенгайтирилди

Уларга имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар кўрсатилишига рухсат берилади.

 

Қурувчилардан солиқчилар учун яна битта ҳисобот

Қурилиш ташкилотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар солиқ органларига фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар. Ҳисобот тасдиқланган шаклда электрон шаклда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали тақдим этилади.

 

Металл прокатига янги талаблар қўйилди

Қурилиш учун металл прокати ишлаб чиқарувчи корхоналарда пўлат ва тайёр маҳсулотларнинг ҳар бир партиясини сифат назоратидан ўтказиш учун аккредитация қилинган синов лабораториялари очилади.

 

Бир қатор имтиёзлар бекор қилинди

Бир қатор маҳсулотлар учун божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этиш бўйича имтиёзларнинг амал қилиши тўхтатилади. Рўйхатга наслли она балиқ, балиқ увилдириғи, балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжи учун омухта ем ва минерал ўғит (аммофос), наслли она товуқ, паррандачилик хўжаликлари эҳтиёжи учун парранда озуқаси, ветеринария препаратлари ва бошқалар киритилди.

 

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text174402_2021_yil_1_noyabrdan_nimalar_uzgaradi