2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблаш тартибида нималар ўзгаради

preview

19.09.2022 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-791-сон Қонунда ёшга доир, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг кўп миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш назарда тутилмоқда. Бу ҳақда norma.uz ёзмоқда:

 

Тузатишлар пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонуннинг 27-моддаси  “Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши” ва 31-моддаси “Ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг умумий тартиби”га киритилди:

  • отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари (илгари - 10 баравари) миқдори доирасида амалга оширилади;
  • пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан (илгари - 10 бараваридан) ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Янги НҲҲ расмий эълон қилинган кундан эътиборан - 20.09.2022 йилдан бошлаб кучга киради. Тузатишлар эса 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

 

Norma.uz материаллари асосида


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text184315_2023_yil_1_yanvardan_pensiyani_hisoblash_tartibida_nimalar_uzgaradi