Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
7 декабрдан давлат божи ставкалари пасайтирилди
2022 йил 6 декабрдаги «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-808-сон Қонунга мувофиқ, бир қатор ҳужжатларни тасдиқлаганлик учун давлат божи ставкалари пасайтирилди. Norma.uz портали бу ҳақда хабар берди.
Хусусан, қуйидаги давлат божи ставкалари пасайтирилди:
Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун |
|
Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун
|
|
Мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун |
25% БҲМ |
Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун |
|
Қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун |
25% БҲМ |
Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун |
|
Автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун |
|
Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун |
белгиланган ставканинг 50%и |
Маълумот учун: ижро ёзувларини қайд этганлик учун ундириладиган сумманинг 1%и, бироқ 10 БҲМдан ортиқ бўлмаган миқдорда бож белгиланган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 07.12.2022 йилдан кучга кирган.
Norma.uz материаллари асосида.