2025 йилда айланмадан олинадиган солиқда нима ўзгаряпти

preview

2025 йилда айланмадан олинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари buxgalter.uz илтимосига кўра маълумот бердилар:

Идоралар мутахассисларининг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Экспорт бўйича имтиёз бекор қилинди

2025 йилдан бошлаб солиқ базасига товарлар (хизматлар)ни экспортга сотишдан олинган даромадлар киритилади.

 

2. Электрон тижорат учун ставка оширилди

Товарлар (ишлар, хизматлар) билан электрон савдони амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун солиқ ставкаси 2 фоиздан 3 фоизгача оширилди.

 

3. Қатъий ставкалар оширилди

Жами даромади бўлган қатъий суммада солиқ тўловчилар учун ставкалар оширилди:

  • 500 млн сўмгача – 25 млн сўмдан 30 млн сўмгача;
  • 500 млн сўмдан юқори – 34 млн сўмдан 40 млн сўмгача.

Қатъий суммада солиқ тўлаш ҳуқуқи 2026 йилдан бекор қилинади.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text205252_aylanmadan_olinadigan_soliqda_nima_uzgaryapti