Банкингиз солиқчиларга сиз ҳақингизда нимани айтиб беради

preview

ҚҲТБТда “Банкларнинг солиқ назорати билан боғлиқ ахборотларни тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz гап нима ҳақида бораётганлигини аниқлаштирди.


НҲҲ лойиҳаси банкларнинг солиқ назорати билан боғлиқ мажбуриятларини бажариш ва солиқ ахборотини алмашиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган. Унинг доирасида қуйидаги иккита низом тасдиқланади:

1) банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари тўғрисидаги ахборотларни солиқ органига маълум қилиш тартиби ва шакллари тўғрисидаги низом;

2) солиқ органлари томонидан банкларга сўров юбориш ва банклар томонидан сўровларга биноан ахборот тақдим этиш тартиби ва шакллари тўғрисидаги низом.

Банклар ва солиқ органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик марказлаштирилган тартибда автоматлаштирилган “Банк-солиқ” махсус модули орқали амалга оширилади. Сўровлар ва ахборот юридик ва жисмоний шахсларнинг барча ҳисобварақларига нисбатан татбиқ этилади.

Банк сўров олинган кундан эътиборан 3 кун ичида солиқ органига қуйидагиларни юбориши керак:

  • мижознинг банкда ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни;
  • улардаги пул маблағларининг қолдиқлари ҳақидаги маълумотларни;
  • операцияларга доир кўчирмаларни;
  • солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бошқа маълумотларни.

Лойиҳа Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва муҳокама учун тақдим этилган. Сиз 12 мартга қадар ўз таклифларингизни киритишингиз мумкин.