ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Бошланғич ҳужжатларни сақлаш қоидаларида нима ўзгаради
ҚҲТБТда Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги НҲҲ лойиҳаси пайдо бўлди. Ишлаб чиқувчи – Молия вазирлиги.
Бошланғич ҳужжатларни сақлаш қоидаларида нима ўзгаришини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Жадвал бўйича мўлжал олиш осон бўлади:
Т/р |
Низомнинг амалдаги таҳрири, АВ рўйхат рақами 1297-сон |
Таклиф этилаётган таҳрири |
Низомнинг 25-б. |
Бирламчи ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари ва молиявий ҳисобот қонун ҳужжатларида кўрсатилган муддат давомида сақланади. Электрон шаклдаги бирламчи ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари ва молиявий ҳисобот, агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса, қоғоз шаклидаги айнан шу мақсаддаги ҳужжатлар учун белгиланган муддатдан кам бўлмаган муддат давомида сақланади. |
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган муддатлар мобайнида, бироқ ҳисобот йилидан кейин камида 5 йил бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан сақланади. Бунда:
|
Низомнинг 26-б. |
Бирламчи ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботлар бухгалтерияда махсус хоналар ёки ёпиладиган жавонларда корхона раҳбари ёки у томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан ваколат берилган шахслар жавобгарлигида сақланиши лозим |
Бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботларни сақланиши ва жамланиши корхона раҳбари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади |
Низомнинг 27-б. |
Муайян ҳисоб регистрига тегишли бўлган, ишлов берилган жорий ойнинг бирламчи ҳужжатлари хронологик тартибда бутланади. Касса ордерлари, бўнак ҳисоботлари, банк кўчирмалари уларга тааллуқли ҳужжатлар билан биргаликда хронологик тартибда танланиши ва муқоваланиши лозим. Ҳужжатларнинг айрим турлари (иш нарядлари, смена рапортлари) муқоваланмасдан, лекин уларнинг йўқолиши ёки суиистеъмол қилинишининг олдини олиш учун йиғмажилдларга тикилган ҳолда сақланиши мумкин. |
Товар-моддий захиралар, пул маблағлари ҳамда иш берувчининг ходимлари билан боғлиқ бўлган ички хўжалик операциялари бўйича қатнашчиларини идентификациялашни таъминлаган ҳолда техник воситалар ҳамда ахборот тизимлари мавжуд бўлганда тузилган ҳисоб ҳужжатлари электрон шаклда юритилиши мумкин |
“Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги НҲҲ лойиҳаси Президентнинг 2022 йил 10 ноябрдаги ПҚ-419-сон “Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади