Букмекерлик фаолияти, таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва лотереяларни тартибга солишда нималар ўзгарди

preview

Интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини тартибга солувчи НҲҲлар пакети қабул қилинди. Ушбу соҳадаги қоидабузарликлар учун энг кам устав фондининг 1 фоизигача миқдорда жарима солинади. Ўйинчиларнинг шахсий маълумотлари махсус давлат реестрида жамланади. Шунингдек, бозор иштирокчилари учун қўшимча талаблар белгиланди.

Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

8 июлдан бошлаб букмекерлик фаолияти, таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва лотереяларни тартибга солиш соҳаси бирданига 6 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлдирилди:

ИЛМА директорининг буйруқлари

Кучга кириш санаси

1. «Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни, лотереяни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 07.07.2025 й. АВ рўйхат рақами 3638-сон

08.07.2025 й.


2. «Ставкалар ва ўйинчиларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»

07.07.2025 й. АВ рўйхат рақами 3639-сон

3. «Букмекерлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»

 07.07.2025 й. АВ рўйхат рақами 3640-сон

4. «Интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»

07.07.2025 й. АВ рўйхат рақами 3641-сон

5. «Интернет тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотерея ва букмекерлик гаровларида қатнашиши тақиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва чет эл фуқароларининг тоифалари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида» 07.07.2025 й. АВ рўйхат рақами 3642-сон

6. «Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 07.07.2025 й. АВ рўйхат рақами 3643

09.10.2025 й.

 

Асосий янгиликлар:

1. Ўйинчилар реестри

«UZINFOCOM» МЧЖ ставкалар ва ўйинчиларнинг Ягона давлат реестрини шакллантиради ва юритади. Унда жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари тўпланади, тизимлаштирилади ва сақланади. Шу жумладан:

  • ўйинда иштирок этиш учун ваколатли орган томонидан белгиланган лимитлар тўғрисидаги маълумотлар;
  • ўйинчининг ўзи томонидан ўрнатилган чекловлар ҳақида маълумот;
  • турли сабабларга кўра ўйиндан четлатилган шахслар ҳақидаги маълумотлар.

Ўйин ташкилотчилари ўз платформаларини Реестр билан интеграция қилишлари шарт.

 

2. Жарималар 

Лотереялар ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга (ювишга), терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишнинг 35 тури учун онлайн-ўйинлар, лотереялар ва гаров ўйинлари ташкилотчилари учун – онлайн-ўйинлар, лотереялар ва гаров ўйинлари ташкилотчиси устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдорининг 0,1 фоизидан 1 фоизигача миқдорда жарималар назарда тутилган.

 

Ўзбекистон Республикаси резидентларига лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида ноқонуний хизматлар кўрсатган чет эл юридик шахсларига БҲМнинг 10 000 бараваридан 25 000 бараваригача миқдорда жарима солинади.

 

3. Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва лотереяларда қатнашишни тақиқлаш

«Бош тортганлар» рўйхати – ёпиқ, унда 9 та позиция мавжуд:

1) суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

2) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг оила аъзолари;

3) «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»га киритилган шахслар;

4) вояга етмаганлар;

5) прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, божхона органлари ходимлари;

6) ҳарбий хизматчилар;

7) хизматни ўташ вақтида қўриқлаш бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари, ходимлари, ишчилари ва хизматчилари;

8) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари;

9) чет эл фуқаролари – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали чет давлатлар ваколатли органларининг сўровлари бўйича.

Лотерея ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкилотчилари учун тавсиялар:

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text209339_bukmekerlik_faoliyati_tavakkalchilikka_asoslangan_uyinlar_va_lotereyalarni_tartibga_solishda_nimalar_uzgardi