ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Цемент бўйича божхона имтиёзи 1 октябрдан бекор қилинади
2020 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хомашё ва материаллар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди (13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон Фармон).
Эслатиб ўтамиз, Рўйхат Президентнинг 17.01.2018 йилдаги ПҚ-3479-сон қарори билан тасдиқланган, шу тариқа, имтиёз 2018 йил 18 январдан қўлланади.
Божхона имтиёзи татбиқ этиладиган товарлар рўйхатида цемент, шу жумладан, цемент клинкери (ТИФ ТН коди 2523) мавжуд. 2019 йил 1 октябрдан цемент чиқариб ташланади, бироқ ушбу позицияда имтиёзлар цемент клинкерига нисбатан сақланиб қолади.
Мазкур ҳолатда имтиёзлар асосий қурилиш материаллари, шу жумладан, цемент клинкери ва асбест импорт қилинишида ишлаб чиқарувчи корхоналарга ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ҳам қўлланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.10.2019 йилдан кучга киради.
Олег Заманов.