Цемент учун божхона божи ярим йилга ноль даражага туширилади

preview

Президент томонидан 11 мартда имзоланган «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида (11.03.2021 йилдаги ПФ-6186-сон)  бу масала алоҳида қайд этилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.


Уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан 1 октябргача цемент маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 2532) Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль даражали ставкаси қўлланилади (11.03.2021 йилдаги ПФ-6186-сон Фармоннинг 14-банди «ж» кичик банди).

Уй-жой қурувчи ташкилотларга цемент ва металл прокати учун алоҳида биржа савдо секцияси ажратилади.

Шунингдек, ҳужжатда кўп квартирали уй-жойлар қурилишида «CC» ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган ташкилотлар қатнашишлари мумкинлиги, бу «қониқарли ишончлилик, 2-даража» деган маънони англатиши белгиланган.

Ҳокимликлар ҳузурида фаолият юритувчи «Ягона буюртмачи хизмати» қурилиш компанияларига қурилиш бўйича инжиниринг хизматлари кўрсатади ва техник назоратни амалга оширади.

Ипотека кредити бозорини тартибга солишга қаратилган ҳужжатда қарз олувчилар, кредит ажратувчи банклар ва қурувчиларга тегишли бошқа муҳим янгиликлар ҳам мавжуд. Танишиб чиқиш учун Фармоннинг тўлиқ матнини юклаб олинг. Бироз вақт ўтгач, у бизнинг қонун ҳужжатлари онлайн-маълумотномамизда албатта жойланади.  

 
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text168161_cement_uchun_bojhona_boji_yarim_yilga_nol_darajaga_tushiriladi