Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Экспорт бўйича ҚҚСни қоплаш учун, агар тегишли маълумотлар электрон идоралараро тизимда мавжуд бўлса, солиқ органларига экспорт шартномаси ва БЮДни тақдим этиш талаб этилмайди. Бу 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон ВМҚда назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқлаш учун асос – божхона органлари томонидан электрон идоралараро тизим орқали тақдим этиладиган маълумотлар ҳисобланади.
Экспорт операциялари бўйича солиқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
- товарлар экспорт қилинганлиги ҳамда чет эл ҳамкорлари тўғрисидаги маълумотлар;
- воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича воситачи (ишончли вакил) орқали товарларни экспортга реализация қилинганда – воситачи ёки ишончли вакил билан тузилган воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси);
- йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш хизматларини кўрсатганда — йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри.
Экспорт операциялари бўйича маълумотлар ТСОЯЭАТ ҳамда идоралараро ахборот алмашинуви тизимида мавжуд бўлмаганда аризага қуйидагилар илова қилиниши талаб этилади:
- контракт (белгиланган тартибда тасдиқланган контракт нусхаси);
- Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун товарларни чиқарувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;
- товарларнинг тайинланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи, Ўзбекистон божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг белгиси қўйилган товарни кузатув ҳужжатлари;
- валюта тушганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси;
- амалга оширилаётган фаолият турига қараб товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжат 2025 йил 14 мартдан кучга кирди.
Манбага қаранг.
Buxgalter.uz тавсия қилади