Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
1) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш мезонларини аниқлаштириш;
2) «ВВВ» тоифасидаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш;
3) экспорт операциялари бўйича ҚҚС суммаларини қоплашда божхона органининг товар жўнатилаётган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатларини солиқ органларига тақдим этиш шарт бўлмаган даврни аниқлаштириш.
10.12.2024 йилдаги ПФ-214-сон Фармон нималарни ўзгартиради, буни buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
1. Бундай тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомили доирасида корхонани молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб топиш асослари аниқлаштирилди (07.06.2019 й. ПФ-5739-сон Фармон 3-бандига ўзгартириш):
- давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 3 ой давомида банк ҳисоб рақамини очмаганлик;
банк ҳисоб рақами очилгандан кейин 6 ой мобайнида:
- молия-хўжалик фаолиятидан маблағларнинг банк ҳисобварағига тушмаслиги;
- ЭҲФни расмийлаштирмаслик;
- онлайн-НКМ, виртуал касса ёки «маркетплейс» тўлов тизимидан фойдаланмаслик;
- ташқи савдо операцияларини амалга оширмаслик.
Фаолият кўрсатмаётган корхоналар тугатилганда:
- солиқ органининг тақдимномасига кўра корхона 1 йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади;
- рўйхатдан ўтказувчи орган, агар фаолият бир йил давомида тикланмаса, уни Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқаради.
Ўқишни тавсия қиламиз:
2. «BBB» тоифасидаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби жорий этилди (23.01.2024 й. ПҚ-39-сон 4-бандига ўзгартириш киритилди).
«A» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектлари учун солиқлар бўйича (ҚҚСдан ташқари) ортиқча тўланган суммаларни қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.
Мавзу бўйича фойдали материал:
3. Пиво маҳсулотлари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилди, уларни сотиш барча савдо корхоналари, меҳмонхона хизматлари, шунингдек умумий овқатланиш хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси мавжуд бўлмаганда амалга оширилиши мумкин (05.02.2019 й. ПФ-5656-сон Фармони 3-бандининг 5-хатбошисига ўзгартиришлар).
Тавсия қиламиз:
4. Экспорт операциялари бўйича ҚҚС суммасини қоплашда (30.08.2024 й. ПФ-132-сон 6-бандига ўзгартириш):
- Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида божхона органининг белгиси қўйилган, товарларнинг белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи кузатув ҳужжатларини солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди;
- божхона органларининг реал вақт режимида электрон маълумотлар алмашинуви орқали солиқ органларига тақдим этилган товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши тўғрисидаги маълумотлари товарлар экспортини тасдиқлаш учун асос ҳисобланади.
Энди ушбу тартиб 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ПФ-132-сон Фармон кучга киргунга қадар экспорт операциялари бўйича ҚҚС суммасини қоплаш учун берилган аризаларга татбиқ этилади.
Ўқишни тавсия қиламиз:
Ҳужжат 2024 йил 11 декабрдан кучга кирди.