Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга сотиб олишда нималар ўзгармоқда

Regulation.adliya.uz сайтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан нақд пулга сотиб олувчи корхоналар учун муҳим бўлган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ лойиҳаси 26 февралга қадар муҳокама қилинади.
Унда айтилишича, 2025 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний шахслардан экспорт қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга сотиб олувчи корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ДСХОнинг маълумотлар базасида электрон қайд этиш солиқ солиш мақсадида даромадлар тўғрисидаги ҳужжатларга тенглаштирилади.
Бунда 07.11.2024 йилдаги 745-сон ВМҚга қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:
1) ВМҚга 2-илованинг номи «Умумий овқатланиш корхоналари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилишда кирим ҳужжатларини электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»га ўзгартириш киритилмоқда;
2) қуйидагилар аниқлаштирилди: «буюртмачи - ҳисобот даврида умумий овқатланиш хизматларини кўрсатишдан олинган тушуми товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум умумий ҳажмининг камида 90 фоизини ташкил этадиган умумий овқатланиш корхоналари, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи корхоналар (экспорт қилувчи корхоналар);
3) қуйидагилар аниқлаштирилди: умумий овқатланиш маҳсулотларини тайёрлаш ёки экспорт қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита сотувчилардан нақд пулга харид қилишда харидорлар тасдиқланган шаклдаги далолатномани (у Низомга илова қилинади) солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали электрон шаклда шакллантиради;
4) Низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
ҳужжатнинг рақами ва санаси;
умумий овқатланиш корхонаси ва экспорт қилувчи корхонанинг СТИРи ва номи;
Сотувчининг шахсий идентификация рақами (ихтиёрий);
маҳсулот (товарлар ва хизматлар) нинг Ягона электрон давлат каталоги бўйича товарнинг номи ва унинг идентификация коди;
товарнинг ўлчов бирлиги, миқдори, нархи ва қиймати.
Ҳужжатнинг рақами ва санаси, умумий овқатланиш корхонаси ва экспорт қилувчи корхона тўғрисидаги барча маълумотлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қиймати автоматик тарзда шакллантирилади».