Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Коронавирус пандемияси вақтида бизнесни қўллаб-қувватлаш чоралари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзининг 20.03.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан иқтисодиёт тармоқларига коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича чоралар тўплами тасдиқланди. Бош вазир бошчилигида Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси ташкил этилди. У юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал қилади ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Демак, buxgalter.uz белгиланган барча чора-тадбирларни жадвалда йиғди:
№ |
Чора-тадбирлар |
Ҳажми пул ифодасида |
Амал қилиш муддати |
Ижрочи |
I.Умумиқтисодий чора-тадбирлар |
||||
1. |
Инқирозга қарши курашиш жамғармасини ташкил этиш. Унинг маблағлари коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирларга, тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлашга, жумладан инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга йўналтирилади. |
10 трлн сўм |
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Молия вазирлиги |
2. |
Бюджетни қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва бошқа манбалар ҳисобидан Давлат бюджети ва Инқирозга қарши курашиш жамғармасини молиялаштиришни таъминлаш мақсадида ташқи қарз маблағларини жалб қилиш |
1 млрд АҚШ долларигача |
2020 йилда |
Вазирлар Маҳкамаси |
3. |
Юзага келаётган макроиқтисодий вазиятни, шунингдек, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда 2020 йил учун Давлат бюджети параметрларини аниқлаштириш:
|
|
2020 йил 1 июнга қадар |
Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги |
4. |
Республика ҳудудларида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни назарда тутувчи қўшимча инфратузилма лойиҳаларини шакллантириш |
3,6 трлн. сўмдан ортиқ
|
2020 йилга |
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
5. |
Тадбиркорлик субъектларига кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун кафиллик ва компенсациялар тақдим этиш ҳажмларини оширишга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси капиталлашувини ошириш |
500 млрд сўмгача |
|
Вазирлар Маҳкамаси |
6. |
Чекловлар амал қиладиган давр учун енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари келиб чиққанлиги ҳақида расмий хабардор қилиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари асосида тегишли сертификатлар бериш |
|
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ССП |
II.Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш |
||||
1. |
|
|
2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар |
Молия вазирлиги, ДСҚ |
2 |
Туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади |
|
2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача |
Молия вазирлиги, ДСҚ, Давлат туризм қўмитаси |
3. |
Қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ўрнатилган ставкалардан 50%га пасайтирилади |
|
2020 йилда |
Молия вазирлиги, ДСҚ |
4. |
2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати узайтирилади |
|
2020 йил 1 августга қадар |
Молия вазирлиги, ДСҚ |
5. |
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати узайтирилади |
|
2020 йил 15 октябрга қадар |
Молия вазирлиги, ДСҚ |
6. |
Жисмоний шахслар томонидан хайрия ташкилотларидан моддий наф тарзида олинадиган даромадлар солиққа тортишдан озод қилинади |
|
2020 йил 1 апрелдан бошлаб |
Молия вазирлиги |
7. |
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига фаолияти туризм соҳасига бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини 30%га камайтириш тавсия қилинди |
|
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
8. |
Хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилади |
|
6 ойга |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
9. |
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарима санкциялари қўллаш тўхтатилади; Вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб турилади, шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди |
|
2020 1 октябрга қадар |
ДСҚ |
10. |
Солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органларига ташриф буюрмасдан солиқ мажбуриятларини бажариши учун уларга масофадан хизмат кўрсатишни кенгайтириш чораларини кўрилади |
|
Муддатсиз |
ДСҚ |
11. |
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно |
|
2021 йил 1 январга қадар |
ДСҚ |
III. Экспортни қўллаб-қувватлаш |
||||
1. |
Тадбиркорлик субъектларига:
|
|
2020 йил давомида |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги |
2. |
Импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг тезкор тартибда, шу жумладан, рухсат берувчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келгунга қадар бериш орқали божхона расмийлаштируви механизмини жорий этилади |
|
2020 йил 1 апрелдан бошлаб |
ДБҚ |
3. |
Ҳудуд ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссиясига экспорт қилувчиларнинг транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан субсидиялар тақдим этиш ҳақида мустақил қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади |
|
2020 йил 1 октябрга қадар |
Республика комиссияси |
IV. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш |
||||
1. |
Коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100%и миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади. Коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади |
|
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
2. |
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 10%га оширилади |
|
2020 йил 1 апрелдан бошлаб |
Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
3. |
Тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6% миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинади. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилиши таъминланади. Аҳолига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишнинг соддалаштирилган тизими жорий этилади |
|
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
4. |
Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларнинг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари бошланғич синфлари ўқувчиларининг ота-оналарига (улар ўрнини босувчи шахсларга, васийларга, ҳомийларга) йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъи назар (шу жумладан, 6 ойдан кам ишлаганларга) йиллик таътил тақдим этилади. Иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин |
|
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
V. Молиявий барқарорликни қўллаб-қувватлаш |
||||
1. |
Пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланиш учун маблағлар тақдим этилади
|
Ҳар ойда 1 трлн сўмгача |
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Марказий банк |
2. |
Банкоматларнинг етарли миқдордаги нақд пул маблағлари билан узлуксиз таъминланиши, шунингдек, масофавий банк хизматларини ривожлантиришни рағбатлантириш чоралари жорий этилади |
|
Муддатсиз |
Марказий банк |
3. |
Туристик операторларга, меҳмонхона бизнеси субъектларига, транспорт-логистика компанияларига ва туризм тармоғининг бошқа корхоналарига, шунингдек, ташқи савдо операцияларига жорий этилган чекловлар туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликларни тўлаш бўйича кечиктиришни (жарима санкцияларини ҳисобламаган ҳолда) узайтириш тақдим этилади |
5 трлн сўм |
2020 йил 1 октябрга қадар |
Марказий банк, тижорат банклари |
4. |
Хусусий тадбиркорлик корхоналарига тақдим этилган айланма маблағларни тўлдириш учун, шу жумладан, истеъмол бозорини энг зарур товарлар билан тўлдириш учун қайта тикланадиган револьвер кредитлар ажратиш |
|
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Марказий банк, тижорат банклари |
5. |
Кредит портфелини стресс-тестдан ўтказиш, шунингдек, муаммоли кредитларнинг ортиш хавфи мавжуд бўлган тижорат банклари томонидан активлар сифатини баҳолаб бориш натижалари тақдим этилади |
|
2020 йил 1 июнга қадар |
Марказий банк, тижорат банклари |
6. |
Uzbekistan airways” АЖнинг кредитини қоплаш графиги қарздорликлар тўловини тўхтатган ҳолда қайта кўриб чиқилали |
111 млн АҚШ долл. |
2020 йилга |
Миллий банк |
VI. Озиқ-овқат билан таъминлаш чора-тадбирлари |
||||
1 |
Ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш учун уларнинг биржага қўйиш ҳажмини ошириш чораларини кўрган ҳолда истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ресурслари ҳажмларини мониторинг қилиш жорий этилади. Давлат захираларини бошқариш қўмитаси томонидан импортга харид қилинадиган ва интервенция амалга ошириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати ва зарур ҳажмлари аниқланади. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг бозорлардаги нархлари устидан кунлик мониторинг ўтказиш ҳамда уларнинг нархларини сунъий ошириш, сунъий танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик устидан қатъий назорат жорий этилади. |
|
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси |
2. |
Давлат захираларини бошқариш қўмитасига озиқ-овқат маҳсулотларини шартномалар асосида ёки биржа савдолари орқали эркин нархларда, бозорни тўлдириш ва ички бозорлардаги маҳсулотлар нархларини барқарорлаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун етарли ҳажмларда сотишни таъминлаш топширилди |
|
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Давлат захираларини бошқариш қўмитаси |
VII. Аҳолини хабардор қилиш бўича чора-тадбирлар |
||||
1. |
Ошиб бораётган юкламани ҳисобга олган ҳолда телекоммуникация инфратузилмасининг барқарор фаолиятини таъминлаш чораларини кўрсин ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини қабул қилиш учун “тезкор алоқа линиялари”нинг узлуксиз ишлашини таъминлашсин |
|
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
2. |
Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ҳамда унинг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришга салбий таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида аҳоли ўртасида тизимли равишда ахборот-маърифий ишларни ташкил этиш |
|
Вирусга қарши курашиш тадбирлари вақтида |
Миллий телерадиокомпания, Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Марказий банк |
Жорилла АБДУЛЛАЕВ,
"Норма" эксперти