Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Мевалар, гўшт, ўсимлик ёғини импорт қилишда янги преференциялар
Айрим турдаги мевалар 2022 йил 1 майга қадар божхона божидан озод қилинди. Шунингдек, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда имтиёзли кредитлар назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали хабар беради:
1. Қуйидаги мевалар турлари учун божхона божи тўланмайди:
Товар |
ТИФ ТН коди |
бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган) |
0803 |
янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния |
0804 |
янги ёки қуритилган цитрус мевалар |
0805 |
янги папайя |
0807 20 000 0 |
янги олма, нок ва беҳи |
0808 |
киви |
0810 50 000 0 |
2. Тижорат банкларига корхоналарга ликвидли гаров таъминоти асосида ўсимлик ёғи, картошка, гўшт (мол, қўй, парранда гўшти), музлатилган балиқ импорти учун йиллик 4%лик ставкада кредитлар ажратиш топширилди.
3. Қарор билан гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотларини, картошка ҳамда музлатилган балиқни импорт қилишда ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.10.2021 йилдан кучга кирди.
Norma.uz материаллари асосида