ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
МҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари кимга қоплаб берилади
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхати тасдиқланди (рўйхат рақами 3325, 13.10.2021 й.). Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида:
Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 38-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.
Вақтинчалик низомга мувофиқ, ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қуйидаги тоифадаги шахслар учун қоплаб берилади:
- олий таълим муассасаларининг "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича педагог кадрлари;
- олий таълим муассасаларининг талабалари;
- олий таълим муассасаларининг битирувчилари - олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг 6 ой давомида;
- давлат органлари ходимлари.
Қуйидагилар тасдиқланган Рўйхатга киритилди:
1. Association of Chartered Certified Accountants (ACCA) қуйидаги фанлар ёки курслар доирасида:
- Financial Reporting (FR);
- Diploma of International Financial Reporting (DipIFR);
- Audit and Assurance (AA).
2. Certified Institute of Management Accountants (CIMA) қуйидаги фанлар ёки курслар доирасида:
- Financial Reporting and Taxation (F1).
3. Institute of Chartered Accountants in England and Wales (ICAEW) Associated Chartered Accountant (ACA) сертификатлари бўйича қуйидаги фанлар ёки курслар бўйича:
- Audit and Assurance,
- Financial Accounting and Reporting.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.10.2021 йилдан кучга кирди.
Norma.uz материаллари асосида