ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Молиявий ҳисобот тузиш тартибида нималар ўзгаради
Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Молиявий ҳисоботларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди. Қабул қилинган тақдирда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Унда БҲМС ва МҲХС бўйича ҳисобот шакллари мавжуд.
Материалларимизни телеграм-каналда кузатиб боринг.
МҲХС
Низомга 5-иловада МҲХС бўйича молиявий ҳисобот шакллари келтирилган. МҲХСни қўллайдиган бухгалтерия ҳисоби субъектлари ўзининг веб-сайтида эълон қиладиган молиявий ҳисоботларининг шаклларини ҳисоб сиёсати билан белгилашга ҳақли (Низомнинг 17-б.).
БҲМС
Низомга 1-иловада БҲМС бўйича молиявий ҳисобот шакллари келтирилган. Шаклларнинг таркиби ва мазмуни ўзгармаган.
Тақдим этиш муддатлари
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари фақат йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишади. Уни тақдим этишнинг ягона муддатлари белгиланган (Низомнинг 10-б.):
- МҲХС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай;
- БҲМС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай. Илгари бухгалтерия ҳисоби субъектининг тоифасига қараб ушбу муддат 15 февраль, 15 март ёки 25 март бўлган .
Эътибор беринг
Молиявий ҳисоботнинг шаклларини тўлдириш бўйича тушунтиришлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши керак (Низомнинг 16-б.).
Янги Молиявий ҳисоботларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг жорий этилиши билан қуйидагилар ўз кучини йўқотади:
- Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низом ;
- Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 27.12.2002 йилдаги “Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон буйруғи .