Онлайн-НКМ ва ТХКМ фаолиятида нималар ўзгаради (мавзу давомида)

preview

2021 йил 1 мартдан эътиборан 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-4-иловаларига тузатишлар ва қўшимчалар кучга киради . Бошқалардан ташқари, улар онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг техник имкониятлари, шунингдек Техник хизмат кўрсатиш марказлари билан ишлаш шартларига тааллуқли.

Buxgalter.uz энг муҳим ўзгартиришлар шарҳини эълон қилган. Бироқ бошқалари ҳам мавжуд:

1. Фискал маълумотларни қоғозга чоп этишдан олдин текшириш ва экранда акс эттиришни талаб қиладиган бошқа амалларни бажариш учун камида TFT LCD 800*480 сиғимли экранга эга бўлиш талаби бекор қилинмоқда.

Экран тақиқланмаган, бироқ энди у мажбурий ҳам эмас.

Қарор тадбиркорлар таклифларига биноан қабул қилинган, сабаби бундай экраннинг мавжуд бўлиши ҳар доим ҳам амалий нуқтаи назардан ўзини оқламайди. Аксарият ҳолларда у қўшимча ноқулайликлар манбаига айланмоқда.

2. Мобиль алоқа операторлари орқали Интернет тармоғига боғланиш имкониятларига қўйиладиган талабларга тузатишлар киритилди.

Бугунги кунда аппаратда 3G ва ундан юқори стандартлар асосида боғланиш имконияти мавжуд бўлиши керак, бундан буён 2G стандарт ҳам етарли бўлади. Бу онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиш географиясини жиддий кенгайтиради.

3. Барча онлайн-НКМ ва виртуал кассалар 24 соат автоном режимида ишлаш давомида чекларни уриш имкониятига эга бўлиш керак (интернетга уланмаган ҳолда).

4. Қурилмадан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш чоғида интернет орқали UTC + 05:00 соат минтақаси бўйича вақт ва санани автоматик тарзда созлашнинг мавжудлиги талаби бекор қилинмоқда. Бундан буён онлайн-НКМ ва виртуал кассалар соатни фискал маълумотлар оператори серверининг санаси вақти билан солиштиради.

5. Техник хизмат кўрсатиш марказлари, шунингдек уларнинг филиаллари ва шериклик асосида ҳамкорлари ўз мижозлари учун қўшимча қулайликлар ташкил этишлари шарт. Энди бир хил русумдаги онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг сони 30 тадан кўп бўлган ҳар бир ҳудудда (туман, шаҳар) мазкур кассани созлай оладиган ва тузата оладиган мутахассис билан - онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилиши шарт.

6. ТХКМ фақат солиқ органи ҳузурида ишламайди. Буни онлайн-НКМ ва виртуал кассага хизмат кўрсатиш учун шартнома тузишни режалаштираётган барча тадбиркорлар назарда тутишлари зарур.

2021 йил 1 мартдан бошлаб ДСҚ ҳузуридаги "Солиқ сервис" давлат унитар корхонаси ўзининг онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга хизмат кўрсатиш марказларини ДСИ биноларида жойлаштириш юзасидан мутлақ ҳуқуққа эга бўлади. Нима учун ДСИ ҳудудидан ташқарида ишлайдиган ТХКМ таклифларига эътибор берган маъқул? Биринчидан, улар анча манфаатли нархларни ва бошқа сифатдаги сервисни таклиф этишлари, шунингдек виртуал кассалар ва онлайн-НКМнинг анча кенг моделлар қаторини тақдим этишлари мумкин.

7. Фискал модуллар танқислиги хавфи пасаяди.

Онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни жорий этишнинг дастлабки йили давомида тадбиркорлар фискал модуллар танқислиги муаммосига дуч келишди. У турли сабабларга кўра юзага келади. Тузатишлар бундай танқислик юзага келиши сабабларидан бирини - ТХКМ катта миқдорда ишлатилмаган фискал модуллар захирасига эга бўлишини олдини олишга ёрдам беради.

ТХКМ бир ой мобайнида ишлатилмаган фискал модуллар сонининг ишлатилаётган фискал модуллар сонига нисбатан 30% миқдоридан кўп бўлган қисмини фискал модуллар операторига  («Янги технологиялар» ИАМ) қайтариши шарт бўлади. Фискал модуллар ҳисоби махсус ахборот тизимида юритилади.

Олег ГАЕВОЙ

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text165301_onlayn-nkm_va_thkm_faoliyatida_nimalar_uzgaradi_mavzu_davomida