ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Рақамлаштириш ҳақидаги ПҚ-162-сон қарор фуқаролар ва бизнес учун нималарни ўзгартиради
2023 йил 1 декабрдан бошлаб “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси туфайли давлат органлари аҳоли ва бизнесдан яна 47 турдаги маълумотларни талаб қилмайди. ЯИДХПда тез орада 95 та янги хизматлар ва сервислар пайдо бўлади. Шунингдек, иқтисодиётнинг тармоқларини рақамлаштириш соҳасида 51 та лойиҳа ташаббуси билан чиқилди.
Гап нима хусусида бормоқда?
2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорга 6-иловага асосан:
1. 1 декабрдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинади:
- чет давлатлар фуқаролари ва Ўзбекистон фуқаролари томонидан чегаранинг кесиб ўтилиши тўғрисида маълумотлар;
- кўчмас мулк объекти ёки бошқа мол-мулкка нисбатан хатлов ёки тақиқ мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар;
- оила таркиби, ўлим, туғилганлик тўғрисида маълумотлар;
- талабанинг шартнома пули тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
- давлат харидлари бўйича шартномаларни амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар;
- жисмоний шахслар ва юридик шахслардан маҳаллий бюджетга солиқлар, давлат божлари ва бошқа тўловлар тўғрисида маълумотлар;
- автотранспорт воситалари томонидан чегаранинг кесиб ўтилиши тўғрисидаги маълумотлар;
- юридик шахсларнинг таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар;
- ўқиш жойидан ва нострификациядан ўтган халқаро дипломлар тўғрисидаги маълумотлар;
- “Шаффоф қурилиш” тизими доирасида ўтказилган тендер савдолари ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
- ЎзРТХБда тақдим этилган товарлар тўғрисидаги маълумотлар;
- Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан берилган мувофиқлик сертификати маълумотлари;
- ЯТТга тегишли НКМнинг метрологик кўриги ҳақидаги маълумотлар;
- юридик шахс ва ЯТТлар томонидан ҳақиқатда фойдаланилган ичимлик сув ҳажмлари ҳамда оқова сув хизматидан фойдаланилганлик тўғрисидаги маълумотлар;
- ҚКни тугатиш ёки қайта ташкил этиш тўғрисида маълумотлар;
- юридик шахсларга тегишли маълумотларни ўзгартириш тўғрисида маълумотлар;
- ва НҲҲдаги рўйхатда келтирилган бошқа маълумотлар.
2. ЯИДХПдаги янги хизматлар
Жорий йилнинг якунига қадар ЯИДХПда 95 та янги хизматлар ва сервислар пайдо бўлади. Шу тариқа, 2024 йилга келиб уларнинг умумий сони 570 тага етказилади.
Янги хизматлар жумласига қуйидагилар киради:
- тиббиёт муассасаларида электрон навбатга туриш, шу жумладан – ҳомиладорлик ва янги туғилган болалар бўйича;
- электрон навбат ва таълим лойиҳалари, болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишида иштирок этиш;
- муаллифлик ҳуқуқи ва товар белгисини рўйхатдан ўтказиш;
- ходимларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини беришга ариза топшириш;
- ижтимоий ҳимоя ва меҳнат ҳуқуқи соҳасида 20 дан ортиқ турли хизматлар;
- технологиялар ва коммуникацияларга тааллуқли 10 та янги хизмат;
- солиқни тартибга солиш, молия, мол-мулкни бошқаришга тааллуқли 30 га яқин сервислар, шу жумладан:
– чет эл жисмоний шахслари учун солиқ декларациялари;
– жисмоний шахсларнинг ортиқча тўланган солиқлари ва божларини қоплашга аризалар;
– ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;
– кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини ҳисобга қўйиш;
– транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан боғлиқ бир қатор операциялар;
– касса аппаратларини онлайн-рўйхатдан ўтказиш;
– чет эл тижорат ташкилотларини аккредитация қилиш;
– оилавий меҳмон уйларини реестрга киритиш;
– наслчилик хўжаликлари мақомини бериш;
–ЯММТдаги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни таҳрирлаш учун ариза бериш.
3. Божхонага доир тартибга солиш ва IT-парк резидентлари фаолияти соҳасида янгиликлар
Хусусан:
- 2023 йил 1 октябрдан бошлаб электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга ошириш мумкин бўлади ;
- IT-парк резидентлари фаолият турлари рўйхатига қуйидагилар қўшилди :
– дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда мультимедиа, дизайн ва мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатиш;
– IT-парк ва унинг филиаллари ҳудудида жойлашган ва юридик манзилда рўйхатдан ўтган ташкилотлар томонидан ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш;
- IT-парк дирекцияси ҳамда устав фондида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахслар томонидан IT-парк ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объектларини рақамли технологиялар соҳасида илғор стартап лойиҳаларини амалга оширувчи IT-парк резидентларига тўғридан-тўғри ижарага беришга рухсат этилди.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади