Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Сафари туризми ташкилотчилари учун имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Сафари туризмини ривожлантириш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи ставкалари пасайтирилди .
Cафари туризми соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар 2026 йил 1 июлга қадар ушбу фаолият тури бўйича мазкур иккита солиқни солиқларнинг ҳар бири суммасининг 1 фоизи миқдорида тўлашлари мумкин.
Мазкур имтиёздан қуйидаги иккита талабга жавоб берадиган юридик шахслар фойдаланиши мумкин:
- кемпинглар ташкил этган ва сафари туризми хизматларини кўрсатадиган;
- бизнес етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда ташкил этилган – бу аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 км ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 км узоқликда жойлашган жойлар.
Имтиёзни қўллаш учун тадбиркорлик субъекти my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтидаги “Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тўғрисида мурожаат” интерактив хизмати ёрдамида ариза бериши ва солиқ органларининг маъқуллашини олиши керак. Бунда сиз мазкур имтиёз татбиқ этиладиган тадбиркорлик субъектлари жумласига мансублигингизни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиш керак бўлади.