Сенат СКга ўзгартиришларни маъқуллади

preview

27 август куни Сенатнинг XVIII ялпи мажлисида   бошқа қонунлар қаторида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳам маъқулланди. Buxgalter.uz асосий жиҳатларни ажратиб кўрсатди.


1. Туризм соҳасига имтиёзлар 2022 йил 1 январга қадар узайтирилди. Гап Президентнинг қуйидаги Фармонларида акс эттирилган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳақида бормоқда: 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон, 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон, 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон, 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон, 28.05.2020 йилдаги ПФ-6002-сон.

2. Импорт қилувчилар фақат электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини (электромобиллар) сотиб олганлик ёки вақтинча олиб кирганлик учун йиғим тўлашдан озод этилди.

3. Қорақалпоғистон Республикаси ҳар бир шаҳар ва туманларининг ўзига хос “ўсиш нуқтаси” деб аниқланган фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига 2024 йил 1 январга қадар фойда ва сув солиқлари бўйича ставкалар 50%га пасайтирилади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари учун алоҳида солиқ ставкалари белгиланди.

Хусусан, Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг “Чўнғара” маҳалла фуқаролар йиғини, Фарғона туманининг “Шоҳимардон”, “Ёрдон” ва “Ҳосилот” МФЙлари (Тоштепа кўчаси) учун фойда солиғи, ЖШДС, ижтимоий солиқ (бюджет ташкилотларидан ташқари) ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича 1% миқдорида солиқ ставкаси белгиланмоқда.

Манба.